Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
АҚШ президенти Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади
Пентагоннинг фикрича, пиёдаларга қарши миналар етказиб берилиши Россия армиясининг Украина ҳудудидаги олдинга силжишининг камайишига ёрдам беради, деб ёзди WP.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади, деб ёзди 19 ноябрь, сешанба куни "The Washington Post" (WP) ўз номи ошкор этилмаган икки америкалик мулозимга таяниб. Нашр суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, ушбу ўқ-дорилардан фойдаланиш Украина ҳудуди билан чекланган.
WП манбаларидан бири таъкидлаганидек, Украина Қуролли Кучлари учун миналар вақт ўтиши билан ўзини-ўзи йўқ қиладиган ёки батарея қувватини йўқотиб, фаол бўлмаган миналардир. Унинг сўзларига кўра, бу тинч аҳоли учун хавфни камайтиради.
Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги бундай ўқ-дориларни етказиб бериш Россия армиясининг олға силжишини чеклашнинг энг самарали қадамларидан бири эканлигига ишончи комил, дея тушунтирди газета суҳбатдошлари.
Уларнинг сўзларига кўра, Оқ уй сўнгги ҳафталарда Россия Қуролли Кучларининг фронтдаги Украина позицияларига уюштирган ҳужумларидан ниҳоятда хавотирда ва Россия қўшинларининг олға силжишини шошилинч равишда секинлаштириш зарурлигини кўрмоқда.
АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтирди
Сўнгги кунларда Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қанча қарорлари маълум бўлди. Шундай қилиб, 17 ноябрь куни бир қатор Америка ОАВлари Оқ уй Украинага Вашингтондан олинган узоқ масофали қуроллар билан Россия Федерациясига чуқур зарба бериш тақиқини бекор қилгани ҳақида хабар тарқатди. «Тhe New York Times» суҳбатдошларига кўра, гап АТАCМS тактик баллистик ракеталари ҳақида бўлган. Бундан ташқари, Пентагон Украинага 275 миллион доллар (тахминан 260 миллион евро) қийматидаги янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди "Associated Press" тафсилотларни келтирмаган ҳолда.
Оқ уйнинг навбатдаги раҳбари Киевга кўрсатилаётган ёрдам кўламини танқид қилмоқда
Икки ойдан сўнг Оқ уйда Байден ўрнига АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп келади. Республикачи Вашингтондан Киевга кўрсатилаётган молиявий ва ҳарбий ёрдам кўламини бир неча бор танқид қилган ва Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатишга ваъда берган, бироқ қандай қилиб тушунтирмаган. Бундан ташқари, Трамп Украина халқаро миқёсда тан олинган ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши ва шу орқали жанговар ҳаракатларни тугатишга ҳисса қўшиши кераклигини очиқ айтди.