Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Эрон Шимолий Кореяни қийинчилик билан мағлуб этди
Шимолий Корея терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида Эрон билан учрашди. Қизиқарли кечган ўйинда форслар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалаба эришди.

Эрон биринчи бўлимда Моҳеббининг дубли ва Мехди Гайдининг гўли эвазига 3:0 ҳисобида олдинда эди.
Бироқ иккинчи таймда воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетди. 52-дақиқада Шожаи Ҳалилзода қизил олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ташаббус буткул корейслар қўлига ўтди.
Аммо корейслар йўллаган зарбаларга бироз аниқлик етишмади. Шу тариқа улар 3:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
Корейслар ўтказилган 5 та ўйинда 2 очко тўплаб, саралашнинг А гуруҳида охирги ўринни эгаллаб турибди. Улар ЖЧга чиқиш имкониятини кескин пасайтириб юборди.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Қатарга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти била 21:15 да старт олади.
КХДР — Эрон — 2:3
Ҳакамлар: Садулло Гулмуроди, Ҳасан Каримов, Вафо Караев, Насрулло Кабиров (барчаси Тожикистон)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Виват Жумпаоон (Таиланд)
Голлар: Меҳди Гайеди 29, — 0:1. Муҳаммад Моҳебби 41, — 0:2. Муҳаммад Моҳебби 45, — 0:3. Меҳди Тареми 56 автогол, — 1:3. Ким Ю Сонг 60, — 2:3.
Голга айланмаган пенальти: Меҳди Тареми 67 (дарвозабон).
КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (С), 4.Ким Пом Хёк, 6.Кьё Там, 9.Ри Жо Гук, 10.Хан Кванг Сонг, 12.Чоэ Жу Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг.
Захира: 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон, 7.Ри Хун, 11.Жонг Ил Гван, 14.Син Кванг Нам, 15.Ри Ун Чол, 19.Ким Сонг Хьё, 22.Пак Кванг Хун, 23.Жонг Кум Сонг.
Бош мураббий: Син Ён Нам.
Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Али Неъмати, 4.Шожаи Ҳалилозода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 8.Муҳаммад Моҳебби, 9.Меҳди Тареми (С), 10.Меҳди Гайеди (13.Ҳуссайн Канани, 54), 17.Сайид Муҳаммад Карими (3.Муҳаммад Горбани, 68), 20.Сардор Азмун (7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 68), 23.Аря Юсуфи.
Захира: 12.Пайам Ниязманд, 22.Сайид Ҳуссайн Ҳуссайни, 11.Али Голизода, 14.Амин Ҳазбави, 15.Рузбе Чешми, 16.Муҳаммад Жавад, 18.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода, 19.Шаҳриёр Моганлу, 21.Омид Нурафкан.
Бош мураббий: Амир Галенои.
Огоҳлантиришлар: Ри Жо Гук 1, Канг Кук Чол 33,
Четлатиш: Шожаи Ҳалилзода 52.



