Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«20 дақиқа олдин унинг кимлигини билмасдим» – Трамп «Fox TV» бошловчисини Пентагоннинг янги раҳбари этиб тайинлашга қарор қилди. Вашингтондаги амалдорлар ҳайратда
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп телебошловчи Пит Хегсетни мамлакат мудофаа вазири лавозимига кўрсатишга қарор қилиб, Вашингтонни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда «Politico» ёзмоқда.
«Politico» нашрига кўра, бу танлов Вашингтондаги амалдорларни «ларзага солган» ва улар ҳарбий департаментга нуфузли конгрессмен ёки ҳеч бўлмаганда мудофаа сиёсати бўйича тажрибага эга бўлган шахс раҳбарлик қилишини кутган.
Нашр қайд этишича, Трампнинг биринчи муддатдаги кадрлар бўйича ҳар доим ҳам тушунтириб бўлмайдиган қарорлари ҳисобга олинса ҳам, янги тайинланиш ҳаммани ҳайратда қолдирди.
«Бу одам ким экан?» — мудофаа саноатининг аноним лоббичиси тайинланиш ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, саноат «ҳақиқатан ҳам катта тажрибага эга бўлган одамни» тайинлашга умид қилмоқда. «Тан олишим керак, мен унинг кимлигини 20 дақиқа олдин билмасдим», деди Вакиллар палатасининг қуролли кучлар қўмитаси аъзоси, демократ Адам Смит журналистларга.
Газетага кўра, кутилмаганда консерватив журналистнинг Пентагон раҳбарилигига кўрсатилиши Вашингтонни ҳайратда қолдирди. Чунки номзод қонунчи ёки мудофаа сиёсатида тажрибага эга бўлиши кутилган эди.
Шундай қилиб, АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсат бўйича собиқ ўринбосари ва Пентагон расмийси Эрик Эделманнинг айтишича, Трамп содиқликни ҳамма нарсадан устун қўяди ва эҳтимол мезонлардан бири унинг телевидениэда қанчалик яхши ҳимоялангани бўлган.
Аввалроқ Доналд Трамп АҚШ мудофаа вазири лавозимига «Fox News» телеканали бошловчиси Пит Хегсет номзодини таклиф қилгани хабар қилинганди. Миллий гвардия фахрийси ва Трампнинг 2016 йилги кампанияси бошланганидан бери тарафдори бўлган Хегсет замонавий ҳарбий тизимни танқид қилиш билан танилган. Бу тайинланиш Пентагонни ҳайратда қолдирди, чунки Хегсетда бундай муҳим лавозимни эгаллаш учун зарур тажриба йўқ.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир