Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Трамп ва Байден учрашди. Улар нимани келишиб олди?
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп амалдаги президент Жо Байден билан учрашди. Байден Трампга ҳокимиятнинг жуда силлиқ топширилишини амалга оширишга ваъда берган. Бу ҳақда CNN телеканали эфирида хабар берилган.
Байден Оқ уйнинг кабинетида икки етакчи қўл бериб кўришишдан олдин Трампни «хуш келибсиз» деб кутиб олган.
«Таъкидланганидек, мен ваколатларни муаммосиз топшириш тарафдориман. Биз сизнинг талабларингизни қондириш учун ҳамма нарсани қиламиз», деди Байден.
Сиёсатчилар Вашингтонда яқинлашиб келаётган ҳокимият алмашинуви билан боғлиқ ишларни қабул қилиш ва топшириш масалаларини муҳокама қилган.
5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Бу лавозим учун демократ номзод Камала Ҳаррис ва Республикачилар партияси вакили Доналд Трамп рақобатлашди. Ғалаба қозониш учун сиёсатчилардан бири камида 270 сайловчилар овозини олиши керак эди. Овоз бериш натижаларига кўра, Трамп 312, Ҳаррис эса 226 овоз тўплади.
АҚШнинг 47-президентининг инаугурацияси 2025 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир