Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев Чехия бош вазири Петр Фиала билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим бўйича конференцияси доирасида Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Чехия анъанавий равишда мамлакатимизнинг Европадаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 3 баробар кўпайди.
Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси« ва аниқ лойиҳалардан иборат саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.