Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Reuters»: Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда
Америка Қўшма Штатларининг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйга қайтиб келар экан, Украина етакчилари музокараларда ўзларини кучли мавқега қўйиш учун ҳарбий ёрдамни кўпайтириш ва фронт чизиқларидаги позицияларни кучайтиришга интилмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Доналд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловидаги ғалабаси фонида Украина раҳбарияти Россия билан бўлажак тинчлик музокараларида ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун қўшимча қурол-яроғларни олишга ва жанг майдонидаги позицияларини сақлаб қолишга эътибор қаратмоқда. Трамп ҳокимиятга келса, Россиянинг Украинага қарши урушини «24 соат ичида» тугатишга ваъда берган эди.
«Келгуси тўрт-беш ой урушда ҳал қилувчи бўлади. Бу қиш жуда муҳим вақт... Умид қиламанки, уруш ниҳоясига етяпти, энди биз музокараларда ҳар икки томоннинг позициясини аниқлаймиз», деган «Reuters» агентлигига исмини ошкор қилмаслик шарти билан украиналик юқори мартабали амалдор.
Расмийнинг сўзларига кўра, Киев энди Трампнинг янги маъмуриятининг Украинага нисбатан қандай сиёсат олиб бориш ниятида эканлигини тушуниш учун асосий лавозимларга тайинланишларни кутмоқда.
«Reuters» суҳбатдошининг тан олишича, АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан кейин Киевга ёрдамни қисқартириши хавфи бор.
«Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатиш тезлигини тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади», деди у.
Трамп ва Путин ўртасидаги тахминий суҳбат
Американинг «Тhe Washington Post» газетаси 10 ноябрь куни Трамп ва Путиннинг 7 ноябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбати ҳақида хабар берди. Нашр суҳбатдошларига кўра, Оқ уйнинг собиқ раҳбари Россия президентига Украинадаги урушни кучайтирмасликни маслаҳат берган ва АҚШнинг Европада муҳим ҳарбий қисимлари мавжудлигини эслатган.
Бироқ, Кремль суҳбат бўлиб ўтганини кескин рад этди. «Бу ғирт фантастика. Шунчаки ёлғон маълумот», деган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Трамп Зеленскийга қўнғироқ қилди. Киев президентлар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдаги президентлик сайловларидан сўнг Доналд Трамп билан суҳбатлашгани ҳақида маълум қилди. У америкалик сиёсатчи билан суҳбатни «ажойиб» деб атаган.
«Ахios» маълумотларига кўра, ушбу қўнғироқ пайтида Трампни қўллаб-қувватловчи америкалик тадбиркор Илон Маск ҳам иштирок этган. Маск Украинага «Старлинк» тизимига киришни таъминлаш орқали уни қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда бераган.
9 ноябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Зеленский ва Трамп жамоалари сиёсатчилар учрашувига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Сибига Украина президенти биринчилардан бўлиб АҚШнинг собиқ президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклагани, Киев келажакда умид қиладиган давлатлар раҳбарлари ўртасида бевосита алоқа борлигини таъкидлаган.
Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Зеленский ва Трамп ўртасидаги учрашув қачон бўлиши мумкинлигини айтмади, бироқ унинг сўзларига кўра, ҳар икки томоннинг жамоалари тадбирга тайёргарликни бошлашга келишиб олган.