Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Мирзиёев Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан Яқин Шарқдаги можарони муҳокама қилди
Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.
«Яшил« энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши« мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир