Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Эрдўған АҚШ хоҳласа, Украинадаги урушни тезда тугатиш мумкинлигини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, агар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти тегишли ирода ва ниятни намоён қилса, Украинадаги можарони тезда ҳал қилиш мумкинлигига ишончи комил эканини айтди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги ёзди.
«АҚШ бошчилигидаги баъзи Ғарб давлатларининг Украинадаги урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари бу можаронинг ҳал этилишини тезлаштиради. Биз бошиданоқ тинчлик тарафини танладик, бизни уруш тарафдори бўлишга кўндириш уринишларига эътибор бермадик ва ҳар икки томон билан алоқани давом эттирдик. Шунингдек, Ғарб бу муаммони дипломатия йўли билан ҳал қилиш мумкинлигига ишончимиз комил эмаслигини ҳам кўрдик. Агар Трамп давридаги АҚШ маъмурияти бу масалага келишув нуқтаи назаридан ёндашаётганини кўрсак, бу урушга бемалол нуқта қўйишимиз мумкин», деди Эрдўған Қирғизистон ва Венгрияга ташрифи якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда.
Туркия раҳбари кўпроқ қурол, кўпроқ бомба ва кўпроқ тартибсизлик бу урушга барҳам бермаслигини таъкидлади.
«Кўпроқ мулоқот, кўпроқ дипломатия ва кўпроқ келишув тинчлик эшигини очади. Туркия ҳар икки томонни музокара столига ўтказишга муваффақ бўлди. Биз буни кўп марта қилдик ва яна қила оламиз. Бу уруш ҳозир тугаши керак. Биз ўз фикримизни тинчликка қаратганмиз. Тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар ва бу йўналишда ишлашда давом этади», дея қўшимча қилди Эрдўған.