Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ юқори даражада қимматламоқда
Октябрь ойида нархларида юқори ўсиш қайд этилган товар ва хизматлар учлиги ўзгаришсиз қолган. Сўралганларнинг 51%и гўшт ва сут, 37%и бензин ва ёқилғи, 35%и электр ва табиий газ нархлари юқори даражада ўсганини қайд этишган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёзди.

Бакировнинг қайд этишича, бойлар ва даромади камлар ҳам инфляцияни бир-хил даражада ҳис этишган.
«Энг юқори даромадга эга қатламнинг сезган инфляцияси ўтган ойдаги 15,4%дан 13,8%гача туширилган бўлса, даромадга эга бўлмаганларнинг сезган инфляцияси 12,7%дан 13,8%гача кўтарилган. Яъни, энг бойлар ва умуман даромади йўқлар бир даражада инфляция ҳис этишган.Энг юқори сезилган инфляция Андижон вилоятида деб кўрсатилган (15,0%). Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 15,4%дан 13,3%гача туширилган» деган иқтисодчи.
Бакиров Марказий банкнинг сўровномалари ҳукумат истакларига мослашишини жуда хунук ишора деб атаган
«Ҳудудлар кесимида инфляция бўйича жавоблар тақсимоти очиқланмаган (солиштирганда саволлар янада кўпайиб кетмаслиги учун бўлса керак). Инфляция кутилмалари ва сезилмалари бўйича октябрь маълумотларидан шунақа тасаввур уйғонадики, сўровнома натижалари жиддий фильтрланган ва қайта гуруҳланган, айниқса Тошкент шаҳри бўйича. Марказий банк сўровномаларининг ижро ҳокимияти истакларига мослаштирилиши ва хизмат қила бошлаши жуда хунук ишора», деган Отабек Бакиров.



