Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

13:07 / 2024-11-04 382 0 Сиёсат

Майя Санду иккинчи муддатга Молдова президенти этиб сайланди

Молдованинг амалдаги раҳбари Майя Санду республика президентлигига сайловининг иккинчи босқичида 55,22 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 99,46 фоизини санаб чиққан.

world-news

Ўз навбатида, унинг рақиби, мухолифатдаги Социалистлар партиясидан номзод Александр Стояногло 44,78% овоз тўплаган. У республиканинг ўзида 51,19 фоиз овоз билан ғолиб чиққан.

Молдова шимоли ва жануби аҳолисининг аксарияти Санду режими томонидан ишдан бўшатилган собиқ бош прокурор учун овоз берган. Мамлакатнинг марказий қисмидаги аҳоли асосан амалдаги президентни қўллаб-қувватлаган. Хусусан, иккинчи йирик шаҳар Балти аҳолиси Стояноглога, Кишинёв аҳолисининг аксарияти (57,35%) эса Сандуга овоз берган.

Собиқ бош прокурор ўз ватани Гагаузияда ҳам мутлақ устунлик билан етакчилик қилган. У ердаги протоколларнинг 85,29 фоизи санаб чиқилгач, у 95,85 фоиз овоз олган. Унинг рақиби Майя бор-йўғи 4,15% овоз тўплаган.

Днестроведаги сайлов участкаларида ҳам Стояногло барча протоколларни қайта ишлагандан сўнг 79,4% овоз тўплаган. Сандуни фақат 20,6% сайловчилар қўллаб-қувватлаган.

Хориждаги сайлов участкаларида протоколларнинг 7,87 фоизи кўриб чиқилгач, амалдаги президент 74,13 фоиз, Стояногло эса 25,87 фоиз овозга эга чиққан.

Сайловнинг биринчи босқичида Санду 42,45 фоиз, Стояногло 25,98 фоиз овоз олган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш