Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Трамп бошини яна муаммо тиқди. Ундан узр сўрашини талаб қилишмоқда
Сан-Хуан-де-Пуэрто-Рико архиепископи Роберто Гонсалес Ниэвес Республикачилардан президентликка номзод Доналд Трампни шахсан узр сўрашга чақирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Гап шундаки 27 октябрь куни Трамп Нью-Йоркдаги Madison Square Garden'да сайловчилар билан учрашди. Митингда комик Тони Хинчклифф ҳам қатнашган. Тони ўз нутқида Пуэрто-Рикони «сузувчи ахлат ороли» деб атадган.
Доналднинг сайлов олди компанияси Килл Тонининг фикрлари собиқ президентнинг қаршларини акс этирмаслигини билдирган. Трампнинг ўзи ушбу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.
Комедиячининг фикрлари ҳам демократлар, ҳам республикачилар томонидан қаттиқ танқид қилинди.
«Пуэрто-Рико сузувчи ахлат ороли эмас, Пуэрто-Рико ажойиб ва олижаноб одамлар яшайдиган гўзал мамлакат», деб ёзган Роберто Гонсалес Ниэвис ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мактубида.
Архиепископ яхши ҳазилни ёқтиришини айтган. Лекин ҳазилнинг чегараси бор ва одамларни хафа қилмаслиги ёки камситмаслиги керак.
«Мен сизни, жаноб Трамп, сизнинг шахсий ёки сиёсий қарашларингизни ҳеч қандай тарзда акс эттирмайдиган ушбу изоҳларни рад этишга чақираман. Кампаниянгиз учун кечирим сўрашнинг ўзи етарли эмас. Шахсан кечирим сўрашингиз муҳим», дея қўшимча қилган у.
Доналд Трампнинг энг шов-шувли тадбирларидан бирида комедиячининг нотўғри танланган ҳазиллари собиқ президентни безовта қилувчи чалғитувчи нарсага айланди.
Доналд Трампнинг якшанба куни бўлиб ўтган энг шов-шувли митингида комик томонидан нотўғри танланган ҳазиллар собиқ президент учун безовталик уйғотувчи омилга айланди.
Унинг сайловолди кампанияси душанба куни давомида Тони Ҳинчклифф Медисон-сквер-гарденда Пуэрто-Рико —«сузувчи чиқинди ороли» экани ҳақида айтган сўзлар номзоднинг қарашларини акс эттирмаслигига ишонтиришга уринди, аммо аллақачон бу зарар келтиришни бошлаган.
Пуэрто-Рико архиепископи вазиятга аралашиб, тўғридан тўғри республикачилар номзодини узр сўрашга чақириши бу баҳс ҳали тинмаслигини кафолатлайди.
Трампга айниқса бошқа одамнинг сўзлари учун узр сўраш хос эмаслиги инобатга олинса, бу масала собиқ президент учун дилемма туғдиради, можаро туфайли у АҚШда яшовчи пуэрторикаликлар овозидан айрилиши мумкин.
Республикачилар партиясининг Пуэрто Рика бўлими раҳбари Анхел Гарция аллақачон агар у узр сўрамаса, Трамп учун овоз бермаслигини маълум қилган.
Флоридалик республикачи конгрессмен Мария Элвира Салазар комикнинг сўзларини «ирқчилик» деб атаган ва буни эшитиб кўнгли беҳузур бўлганини айтган.
Келиб чиқишига кўра пуэрторикалик бўлган қатор машҳурлар, жумладан, қўшиқчи Рики Мартин ҳам танқидий фикрлар билдириб чиқди.