Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Винисиуснинг мағлубиятига жамоадошлари сабаб қилиб кўрсатилди
«Шубҳасиз, Винисиус кучли бешликда Беллингем ва Карвахалнинг борлигидан азият чекди, чунки математик жиҳатдан бу ундан бир неча очко олиб кетди. Чунки овоз берувчилар «Реал Мадрид» мавсумини сарҳисоб қилиб, ўз овозларини бу футболчилар ўртасида тақсимлаб юборишди, бу Родрига фойда келтирди», — дея тушунтирди Винсент Гарсия.

Франциянинг France Football нашри бош муҳаррири бразилияликнинг мағлубияти сабабини изоҳлади.
«Реал Мадрид» клуби Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни қўлга киритмаганидан қаттиқ ғазабланди. Ушбу совринни берадиган France Football нашрига қарата: «Биз учун энди «Олтин тўп» маросими йўқ», деди. Тантанали оқшомдан сўнг француз нашри бош муҳаррири ушбу танқидга жавоб қайтарди ва бразилиялик футболчи испаниялик Родрига ютқазгани ҳақида баъзи маълумотларни берди.
«Шубҳасиз, Винисиус кучли бешликда Беллингем ва Карвахалнинг борлигидан азият чекди, чунки математик жиҳатдан бу ундан бир неча очко олиб кетди. Чунки овоз берувчилар «Реал Мадрид» мавсумини сарҳисоб қилиб, ўз овозларини бу футболчилар ўртасида тақсимлаб юборишди, бу Родрига фойда келтирди», — дея тушунтирди Винсент Гарсия.
Шунинг учун у Мадрид клуби алдангани ҳақида гапираётганидан таассуфда: «Биз улар билан ва бошқа барча клублар билан гаплашдик. Бу йил ғолибни олдиндан хабардор қилиш ниятимиз йўқ эди. Мен ҳамма рози бўлди деб ўйладим, лекин охирги лаҳзада улар буни кўтара олишмади».
«Реал Мадрид» маросимга келмади ва бунинг ортидан жамоа йилнинг энг яхши клуби, Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийи, Мбаппе йилнинг энг яхши ҳужумчиси номинацияларини шахсан қабул қилиб олишмади.



