Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

10:46 / 2024-10-27 564 0 Жамият

Навоий вилояти ҳокими сайловда овоз берди

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

world-news

Юртимиздаги барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида сайлов участкаларида ҳам овоз бериш жараёнлари давом этаяпти. Фуқароларимиз Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришмоқда. Асосийси ҳар бир участкаларда яратилган қулай шарт-шароитдан аҳоли мамнун. Тиббиёт, она ва бола хоналари сайловчилар хизматида. 

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ўтказилаётган сайловлар юртимиздаги энг муҳим сиёсий тадбир бўлиб, эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради. Қолаверса, ушбу тадбирда ҳар бир фуқаромиз фаол иштирок этиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодлар ва партияларни қўллаб-қувватлаши керак, – деди Н.Турсунов. 

Мазкур сайлов участкасида 2710 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 12 нафари муддатидан олдин овоз беришган.

Муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш учун Навоий шаҳридан 99 минг 686 нафар сайловчи рўйхатга киритилган ва улар 56 та сайлов участкаларида ўз хоҳиш иродасини эркин намаён этишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш