Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкент шаҳрининг дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра ёғингарчиликда сув тошқинлари билан боғлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари учун “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига 6 млрд сўм йўналтирилади. Президент 21 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирган эди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг 22 октябрдаги қарорига кўра Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3-чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаҳар дренаж тизимини яхшилаш мақсадида 6 млрд сўм ажратилди.
Қарорда келтирилишича, пуллар ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига тақсимланади.
Шунингдек, ҳужжатда дренаж тизими учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан 20 млрд 400 млн сўм ажратилгани таъкидланган.