Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Қозонда BRICS'нинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув давомида якуний декларация қабул қилинди. Унда ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳондаги муаммолари бўйича умумий позициялари қайд этилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, декларация қўшма ҳужжат сифатида БМТга тарқатилади.
“Биз умумий манфаатларимиз ва асосий устуворликларимиздан келиб чиққан ҳолда BRICS мамлакатлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шериклигимизни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқлаймиз”, дейилади ҳужжат муқаддимасида.
Ҳаммаси бўлиб декларация 43 саҳифа ва 134 параграфдан иборат. Улар дунёда содир бўлаётган ишлар ҳолатига умумий баҳо беради. Россиянинг БРИКСга раислиги натижаларини сарҳисоб қилади. Шунингдек, узоқ муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.
Декларациядаги асосий бандлар қуйидагича бўлди:
Биз Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаймиз;
Биз Россия томонидан таклиф этилган BRICS дон биржаси ташкил этилишини, унинг кейинги ривожини ва аграр соҳанинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олишини қўллаб-қувватлаймиз;
Биз коинотда қурол жойлаштиришнинг олди олинишини қўллаб-қувватлаймиз;
Биз ривожланаётган давлатларнинг глобал жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашга чақирамиз, шунингдек, Глобал Жануб мамлакатларининг BRICS ташкилотига бўлган қизиқишини қутлаймиз;
Биз 2025 йилгача мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаймиз;
Биз иқлим ўзгаришига қарши курашиш баҳонасида бир томонлама чора-тадбирлар кўрилишига қаршимиз;
Биз Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) ислоҳотини қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар ҳақидаги қарорни қутлаймиз.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир