Сўнгги янгиликлар
Виждон эркинлиги...
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
«Хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича ижтимоий иш амалиёти» давра суҳбати ўтказилди
АҚШ Украинанинг «қарзини» уч баробарга камайтирди
Андижонда Бобур шаҳри барпо этилади
Навоийда пахта териш хизматига ажратилган субсидия пуллари тўлаб берилмаган. Фермерлар кенгаши масъулларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат киритди
Президентга модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропортининг имкониятлари ҳақида ахборот берилди
Президент халқаро туризм марказининг мастер-режасини кўриб чиқди
Хаттотлик фестивали, Қуръон ва сунъий интеллект, ипак йўли ҳақида видеоўйин: Тошкентда халқаро маданий мерос ҳафталиги бошланди
Жорий йилнинг 18-26 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланади.

Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга мазкур халқаро маданий мерос ҳафталида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган.
Буюк ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратиш, “Ўзбекистон ҳудудидаги илк петроглифлар” каталогини чоп этиш, “Ўзбекистон шаҳарсозлиги тарихи” медиалойиҳаси, “Темурийлар даври қуръон қўлёзмалари факсимиле нусхаларини яратиш”, “Амир Темур набирасига атаб кўчиртирган Қуръоннинг факсимилесини тайёрлаш”, Қуръон залида 24 соат тиловат қилинишини жорий этиш, Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш: ислом маънавий меросига янги инновацион ёндашувлар, “Халқаро Қуръон хаттотлиги фестивалини йўлга қўйиш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар шулар жумласига киради. Ҳафталик давомида Ўзбекистон маданий меросига оид муҳим тадқиқотларнинг натижаси эълон қилиниши кутилмоқда.
Ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади. Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозициялар Темурийлар тарихи давлат музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон тарихи давлат музейининг Тошкент филиалида намойиш этилади.
Илмий доира вакиллари ва расмийлар иштирокида мавзуга оид форумлар ўтказилади. Маданий мерос ҳафталигининг ҳар бир куни исломгача бўлган даврдан бошлаб Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс давригача бўлган даврларга бағишланади.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган "Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази" мега лойиҳаси тақдимоти ҳафталикнинг муҳим қисми бўлади. Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносига ташриф буюриш ва у ерда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ноёб илмий лойиҳалар тақдимоти ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар. Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) аъзолари иштирокида ташкил этиладиган Марказнинг музей залларида мавзули кўргазма ва экспозициялар очилади.
Умуман олганда, Маданий мерос ҳафталиги Самарқандда ўтказилган VIII Конгресс доирасида бошланган ва тасдиқланган бир қатор йирик лойиҳаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Эндиликда, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёни бошланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бошланган маданий мерос ҳафталиги "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" деб номланади. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари бошқарувчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Тошкентда Маданий мерос ҳафталигини ўтказишнинг асосий мақсади халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашишни мустаҳкамлаш, чет эллик ҳамкорлар билан янги қўшма лойиҳаларни тасдиқлаш бўлиб, булар мамлакат маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш учун йўналтирилган.
Маълумот ўрнида, бу тадбирлар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ равишда ўтказилмоқда.



