Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:53 / 2024-10-01 2108 0 Жамият

"Сув пуркалиши эвазига бинонинг том қисмига қисман зарар етган" – Ўрмон хўжалиги агентлиги

Агентлик биноси катта талафот кўрмаган. Ёнғин чиққан университет биноларига эса бирмунча зиён етказилган. 

world-news

"Ижтимоий тармоқлардаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дея хабар бермоқда Ўрмон хўжалиги агентлиги матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, сув пуркалиши эвазига бинонинг том қисмига қисман зарар етган, лекин бу ҳам айтарли даражада эмас.

Қўшимча қилинишича, агентлик биноси катта талафот кўрмаган. Ёнғин чиққан университет биноларига эса бирмунча зиён етказилган. 

“Айни пайтда мутахассислар гуруҳи воқеа жойида иш олиб бормоқда. Тез орада ёнғин келиб чиқиш сабаблари, ёнғин асли қаердан бошлангани, етказилган зиён, асл ҳолат ҳақида батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

Қайд этилишича, содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш