Сўнгги янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Марказий Осиёда етакчи бўлган ОКМКда ўзлаштириш кўрсаткичлари 4 млрд доллардан ошди
11 декабрь куни ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
Қарамга карам қилмаётган каттаконлар кирдикорлари!
Ипак йўли банки Қашқадарё вилояти Қарши филиали қандай йўлни танламоқда; ипакдай майин тўғрилик йўлиними ёки қинғир-қийшиқ дилозорлик йўлини?!
“SMART SAID” МЧЖ Қашқадарё вилоятида бир неча йиллардан буён омадли фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларидан бири бўлиб, АИТБ “Ипак йўли банки”нинг Қашқадарё вилояти Қарши филиалида синалган ва бақувват мижозларидан саналган.
Шундай бўлсада банк томонидан тадбиркорга қонун нормаларига зид бўлган талаблар қўйилиб “SMART SAID” МЧЖнинг ортиқча сарф харажатлар қилишига, пул маблағлари ноқонуний ўзлаштирилишига олиб келган.
Тадбиркорнинг айтишича мазкур ноқонуний талабларни қўйиб келган айнан “Ипак йўли” банкининг Қарши филиали раҳбарларидир. Тадбиркорнинг бизга тақдим этган маълумотларига кўра АИТБ “Ипак йўли банки”нинг Қашқадарё вилояти филиали раҳбари Икром Зарипов ва банкнинг масъул ходимлари ўз мансаб ваколатидан ва жамиятнинг кредит маблағлари бўйича қарамлигидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга мунтазам босим остида турли таъсирлар ўтказиб келган.
Шунинг учун банк масъуллари тадбиркорни ҳар кўйга солишади. Чунончи, ҳисоб рақамлардаги маблағларни чиқишини ҳар- хил баҳоналар билан чеклаш, блоклаш ҳақидаги таҳдидлар билан, аслида умуман мавжуд бўлмаган, борларига эса асоссиз ва ўта оширилган нарҳларда мажбурий банк хизматларига тўловлар қилдиради.
Шунингдек банк мижози “SMART SAID” аввал бошда оддий таърифларда ишлаб келиб кейинроқ банк масъулларининг тайзиқи остида “Ипак йўли premium” таърифига мажбурий ўтказилади.
Аслида Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) бир баравар миқдори бўлган ушбу таърифга масъуллар томонида ваколати бўлмасада ички ўзгартиришлар киритилиб қиммат нархлардаги таърифларга аъзо қилдириб жамиятимизнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ҳисоб рақамимиздан асоссиз ечиб олган дейди жамият директори Дилмурод Саидов.
Саидовнинг маълум қилишича банклар томондан тақлиф қилинадиган хизматларни, тарифларни тадбиркорларга фойдали ва имтиёзли томонлари билан жозибадорлиги бўлиши, айнан шу сабабдан ушбу хизматлар ва тарифлардан тадбиркорлар мажбурий эмас, ихтиёрий фойдаланиши керак. Бироқ банк томонидан тақдим қилинган ушбу тариф тадбиркор учун хеч қандай қулайлик келтирмаган, аксинча ортиқча молиявий сарф харажатлар қилинишига олиб келган.
БАНКМИ БУ РЕЙДЕРЛИК ТАШКИЛОТИМИ БУ?
“SMART SAID” МЧЖ ҳисобидан 2020 йилнинг декабр ойида бир ойлик “Ипак йўли premium” таърифи учун аслида БҲМ нинг бир баравари 223000 сўм ушлаб қолиниши лозим бўлган ҳолда банк томонидан БҲМнинг 138 баравари 30805000 сўм ушлаб қолинган.
2021 йилда бир йиллик “Ипак йўли premium” таърифи учун аслида БҲМнинг 12 баравари 3 018 000 сўм ушланиши ўрнига банк томонидан БҲМнинг 1732 баравари 442 957 300 сўм ушлаб қолинган.
2022 йилда бир йиллик “Ипак йўли premium” таърифи учун аслида жами БҲМнинг 12 баравари 3 850 000 сўм ушлаб қолиши керак бўлсада банк томонидан БҲМнинг 3 268 баравари 932 362 307 сўм ушлаб қолинган.
2023 йилда бир йиллик “Ипак йўли premium” таърифи учун аслида жами БҲМнинг 12 баравари 3 850 000 сўм ўрнига банк томонидан БҲМнинг 1678 баравари 533 023 400 сўм ушланган.
2024 йилнинг уч ойлик “Ипак йўли premium” таърифи аслида жами БҲМнинг 3 баравари 1 020 000 сўм ушлаб қолиниши керак бўлсада банк томонидан БҲМнинг 339 баравари миқдорида 115 324 960 сўм ушлаб қолинган.
Тадбиркорнинг айтишича банк жамият ҳисобидан ўтган беш йил давомида яъни 2020, 2021, 2022, 2023 ва 2024 йилнинг шу даврига қадар 2 042 920 647 сўм ортиқча маблағ ундиришга эришган.
Аслида банк шартнома шартларига кўра милиардлаб фойда келтирувчи ушбу “Ипак йўли premium” таърифига киритилган ўзгаришларни яъни “тилла тухум” туғиб берувчи ўта қиммат таърифларга киритилган ўзгартиришларни қонунчиликка асосан ўзининг корпоратив сайтида барча учун очиқ маълумот сифатида шаффоф эълон қилиб бориши керак бўлган. Аммо, негадир амалда банк раҳбарияти шаффофликни таминламаган.
Бундан ташқари банк томонидан банкдан қарздор бўлган фуқаролар Розиқова Орзигул Муродалиевна ҳамда Номозов Зокир Мусурмоновичларнинг 61 499 637 сўмлик ва Суяров Суҳроб Тўраевич ҳамда “ интер севинг групп” МЧЖнинг 65 675 000 сўм кредит қарздорлиги бўйича жами 127 174 637 сўм жамият ҳисобидан ўзларидан сўраб ечиб олингани қайси меъёрларга тўғри келади.
Банк хизматлари кўрсатишнинг умумий шартларидаги ўзгаришлар улар кучга киришидан камида ўн кун олдин банкнинг расмий веб- сайтида эълон қилиниши керак, шунингдек фоиз ставкаларининг ва валюталарни айирбошлашда курснинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот улар ўзгарган куни эълон қилиниши белгилаб қўйилган. Бироқ тадбиркорга “Ипак йўли” банки томонидан “Ипак йўли premium” таърифига киритилган ўзгартиришлар банк веб-сайтида нафақат эълон қилинмаган балки ҳохлаган пайтда, исталган фоиз қийматини белгилаб жамиятга тақдим этилаверган.
Ўзи хон кўланкаси майдон банк раҳбарияти тили қисиқ мижознинг нима сабабдан бизга ўта қиммат таърифларни жорий қилмоқдасиз ҳар ойда қайси асосларга кўра ўзгартирилиб мажбурий тадбиқ этаётган таърифларингизни нечоғли қонуний эканлигини ва биз учун қандай молиявий фойдалари ва имтиёзлари борлигини асослаб беринг деган эътирозларига банк томонидан қачон жўяли жавоб берилади? Балки бу саволларга Ўзбекистондаги банкларнинг ҳисобдори Марказий банк қолаверса АИТБ “Ипак йўли банки”нинг бош офисидагилар ҳар томонлама ўрганган ҳолда холисона жавоб тақдим этишар.
Бу каби ҳолатлар банк хизматлари кўрсатишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол равишда бузадиган қонунбузарликлар сирасига киришини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини назарда тутувчи қонуннинг 54-моддаси биринчи банди иккинчи қисмида қаътий белгилаб қўйилган.
Энг ачинарлиси бундай салбий ҳолатлар банкнинг бошқа мижозлари билан ҳам содир бўлиб келганлигидадир. Жумладан ушбу тадбиркорлик суъекти вакиллари ҳам “Grand Distr” “Hyper Treyd”, “Standart Capital Dizayn” МЧЖлари, “Global bazis” хусусий корхонаси ва ЯТТ Қулдашов Миршод Сиддиқович кабилар банкнинг ўта қиммат таърифлари билан “сийланган”. Банкнинг бундай “марҳамати ”дан баҳраманд бўлганларнинг рўйхати анчайин узун эканлиги эса банк бошқарувчисининг “Инновация”сими ёки уддабуронлигиданми?. Бу ҳолатлар бизга маълум бўлганлари, холос.
Банк тизимида ишлаб келаётган бу каби маъсулиятсиз раҳбарлар борлиги келгусида банк мижози бўлишни режалаштирган тадбиркорларни ўйлантириб қўйиши ҳамда бутун банк тизимини обрўсизлантирмайдими?
ЎЙНАШМАГИН БАНКИР БИЛАН...
Барчасига чидашимиз мумкин эди лекин банк раҳбари И.З.нинг ҳамкорларимиз ўртасида биз тўғримизда нотўғри ва нохолис маълумотларни тарқатиб фирмамиз обрўсига салбий таъсир кўрсатгани билан ҳеч чиқишиб бўлмайди.
Зариповнинг астойдил қилган “ҳаракатлар”и “бесамар” кетмади. Кимсан Банк раҳбари бу фирманинг аҳволи оғир деб турса, тадбиркорга нисбатан ҳар-хил иғво бўҳтонларни тарқатиб обрўсизлантириб турса ростдан ҳам ҳар қандай ҳамкор сен билан ҳамкорликни ўйлаб кўради.
Хуллас И.З.нинг талабларига кўнмаган тадбиркорнинг эркин фаолият юритишга банк томондан қўйилаётган бюрократик тўсиқлар сабабли қийинчиликлар юзага келмоқда. Барчасидан тўйиб кетган тадбиркор энди андишани ортга йиғиштирганини-ю курашга отланганини айтмоқда. Биз эса бу муҳорабада адолатсизликка учраган ғалаба қозонишини истаймиз. Воқеалар ривожини effect.uz кузатиб боради.
Шу билан бирга ушбу ҳолатни қонунчилик нормаларига тўғри келиш келмаслиги юзасидан тегишли давлат органлари (Бош Прокуратура, Рақобат Қўмитаси, Бизнес Омбудсман, Марказий банк) холисона ўз муноасабатани билдиришади деган умиддамиз.
Эслатиб ўтамиз, АИТБ “ Ипак йўли банк” Ўзбекистондаги ўз ўрнига эга нуфузли банклардан эканлигини эътироф этган ҳолда effect.uz банкнинг бош офиси ва номи мақолада зикр этилган АИТБ “Ипак йўли банки”нинг қарши филиали раҳбариятига хусусан филиал бошқарувчиси И.З.га ҳеч қандай хусуматимиз йўқлигини эълон қилган ҳолда келгуси чиқишларимизда минбар беришимизни билдирамиз.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, тадбиркор мазкур иш юзасидан банк билан ўртадаги кўплаб ҳужжатларни Effect.uz`га тақдим қилган.