Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
«Бахти Ташкентский»га оид иш апелляция инстанциясида кўрилмоқда
«Бахти Ташкентский»га оид иш апелляция инстанциясида кўрилмоқда. Айбланувчи оқлов ҳукми чиқарилишини сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 19 июлдаги ҳукми билан Бахтиёр Қудратуллаев ҳамда бошқа шахслар жиноий жазога тортилганди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳукм устидан судланувчиларнинг адвокатлари томонидан апелляция тартибида шикоят киритилган.
Улар орасида Бахтиёр Қудратуллаев, унинг акаси Шухрат Қудратуллаев, Матлуб Мирзоев, Анвар Мирзахонов, Феруз Вафоев, Асадулло Жўраев, Файзиддин Камолов ҳамда Маҳмуджон Усмонбоев бор.
Бахтиёр Қудратуллаев апелляция шикоятида жиноий уюшма ташкил этиш ва товламачилик жиноятини содир этмаганини, қилмишларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жинояти таркиби мавжуд эмаслигини, айбловдаги ўндан ортиқ эпизодларга алоқаси ва дахли бўлмаганлиги сабабли қатор айбловлар бўйича оқлов ҳукм чиқариб, ҳукмнинг хавфли рецидивист деб топишга оид қисмини бекор қилишни сўраган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ишни кўриб чиқиш бошланди.
Маълумот учун, суд ҳукмига кўра, «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «г» банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 168-моддаси 4-қисми «в» банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, у Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки суд ҳукми билан судланувчиларга 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган эди. Фақат судланувчилар орасидаги ягона аёл Н.Жуманиязовага озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлган жазо берилган. Ҳукм билан 6 киши хавфли рецидивист деб топилган ва улар жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланганди.
Ҳукм эълон қилинганидан бир кун ўтиб, 60 ёшли Шукурали Қурбонов вафот этгани хабар қилинганди.



