Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Бу ер филлар қабристонига ўхшайди. Шароит қамоқхонадан оғирроқ» – Enter Engineering'нинг Самарқанддаги ишчилари 4 ойдан бери маош олмаётганидан норози
Мурожаат ўзгартирилмаган ҳолда ёритилмоқда.

Самарқандда бош пудратчиси Enter Engineering компанияси бўлган Silk Road туризм маркази қурилишида ишлаётган 1000 нафарга яқин ишчилар 4 ойдан бери маош олмаётганидан норози бўлиб, Effect.uz’га мурожаат йўллаган.
Бу ерда турли хил соҳаларда 800 нафарга яқин ишчилар фаолият олиб боряпти. Аммо, куз фасли кириб келдики ҳали баҳордаги маошни олганимиз йўқ. Апрель ойида тўхтаган бўйича ҳеч вақо бергани йўқ.
Ҳатто Мустақиллик байрамига май авансини тўлаб ҳам беришмади. Лекин қоғозда яъни Soliq.uzʼда июль ойигача кўрсатиб қўйилган. Жуда кўп ишчилар йўлкираси йўқлиги сабаб байрамни ифлос ва тор ётоқхонада ўтказди. Ошхона ва ётоқхонадаги шароит айрим қамоқхоналардан оғирроқ.
Тўрт кишилик хоналарга саккизтадан одам жойланган. Ошхона идишлари қорайиб, ҳидланиб кетган. Маошимизни сўрасак, хоҳлаган пайт ишдан бўшашимизни, қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини рўкач қилишади.
Ишчилар ётоқхонаси катта довон билан ўраб беркитилган, ҳар қандай текширув келса ҳам кўрсатишни иложи йўқ. Довоннинг бир томони Янги Ўзбекистон, иккинчи томони эса филлар қабристонига ўхшайди. Илтимос, биз қора ишчиларга амалий ёрдам беринглар.
Маълумот ўрнида, бу Enter Engineering Бош пудратчи бўлган Ўзбекистондаги кўплаб қурилиш объектларидаги илк норозилик ҳолати эмас, бунгача компаниянинг айрим ҳудудлардаги ишчиларига маошлар тўланмагани интернетда ёритилган эди




Изоҳлар 7

Babaxanov Jamshid
2024-Sep-06 21:14
Ishchilar nomidan
2024-Sep-06 22:58
Али баба
2024-Sep-06 23:22
Zaripov maruf
2024-Sep-06 23:45
Ishchilar nomidan
2024-Sep-07 00:44
Sardor Norqulov
2024-Sep-07 00:51