Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
«Вазият мураккаблашмоқда» – ДХХ раиси Абдусалом Азизов ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солаётган омиллар ҳақида гапирди
Тошкентда бошланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференциясида ДХХ раиси Абдусалом Азизов ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солаётган омиллар ҳақида гапирди.
Азизовга кўра, айни кундаги вазият халқаро террорчилик ташкилотлари бошлиқларининг давлатларга қарши ўзларининг бузғунчи режаларидан воз кечмаганликлари билан янада мураккаблашмоқда.
«Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб, халқаро терроризмга қарши курашмоқда, афғон махсус хизмати ХВИДга (Хуросон вилояти Ислом давлати) қарши курашда ъетакчиликʼ қилиб, муайян натижаларга эришмоқда. Шу боис душманга қарши биргаликда курашишимиз керак», — деди ДХХ раҳбари.

Шунингдек, ДХХ раиси Афғонистон учун «Хуросон вилояти»га қарши курашда ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлаган, чунки қарши чораларнинг заифлашиши гуруҳнинг кучайишига олиб келади ва бу ўз навбатида бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солади.
Абдусалом Азизов ўзаро ишонч, халқаро терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот ва тажриба алмашишга асосланган изчил ва мувофиқлашган фаолиятда бирга ҳаракат қилиш ёрдамидагина давлатларда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда самарали натижаларга эришиш мумкинлигига ишонч билдирган.
Изоҳлар 1
Олимжон
2024-Sep-05 10:45Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир