Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Нормат Турсунов Учқудуқ тумани ҳокимини ишдан олди
Вилоят ҳокимининг кенгашга тақдим қилган қарорида Соли Хамроев нима сабабдан ишдан бўшатилгани айтилмаган.
Учқудуқ тумани ҳокими Соли Хамроев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Учқун Елмуратов эгаллади. Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизматининг маълум қилишича, Халқ депутатлари Учқудуқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари тўқсон иккинчи сессияси бўлиб ўтган.

Сессияда Навоий вилоят ҳокими Турсунов Нормат Тўлқунович иштирок этиб, кун тартибидаги масала юзасидан Учқудуқ туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини танқидий таҳлил қилган.
Шундан сўнг, депутатлар вилоят ҳокимининг 2024 йил 17 июлдаги Соли Хамроевни Учқудуқ тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллади.

Нормат Турсунов Учқудуқ тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Елмуратов Учқун Файзуллаевични таништирди.

Йиғилишда халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари Абдукаримов Молдабек Сахиевич, Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна, туман фаоли, меҳнат фахрийси Керуенбанв Абдулла Молдабаевич, Учқудуқ туман прокурори Ортиқов Мақсуд Шокир ўғли сўзга чиқиб, туманнинг янги ҳокими атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

Вилоят ҳокимининг Елмуратов Учқун Файзуллаевични Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овозда маъқулланди.