Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
“Илгари эркин бўлган дунё устидан қоронғулик тез тушяпти” ёхуд “Дуров иши”га дунё муносабати қандай?
Telegram асосчиси Павел Дуров 24 август куни Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Франция оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бунга Telegram фаолияти сабаб бўлган.
“Хайр сўз эркинлиги, хайр миллиардер” - Павел Дуров нега ҳибсга олинди?
Telegram асосчиси Павел Дуров 24 август куни Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Франция оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бунга Telegram фаолияти сабаб бўлган.
ДУРОВНИНГ ҚЎЛГА ОЛИНИШИ. У НИМАДА АЙБЛАНМОҚДА?
Telegram асосчиси, 39 ёшли тадбиркор Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлди. ТF1 телеканалига кўра, Дуров 24 август, шанба куни кечқурун хусусий самолётида Озарбайжондан Парижга учиб борганидан кейин қўлга олинган.
Франция ҳукумати Дуровни Telegram’да модерация етишмаслиги сабабли гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбламоқда. Хабарда у “ўз платформасида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан модерация ёки ҳамкорлик қилиш учун ҳеч нарса қилмасдан, сон-саноқсиз қонунбузарликлар ва жиноятлар содир этилишига йўл қўйгани” таъкидланади. Шунингдек, Дуров Кремл фойдасига жосусликда ҳам айбланмоқда.
БУТУН ДУНЁ ДУРОВНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА
Павел Дуров билан боғлиқ воқеадан сўнг дунёда уни ҳар хил усуллар билан қўллаб-қувватлаш бошланди. Жумладан, Россияда Free Durov хештеги туширилган футболкалар сотувга чиқарилди ва ҳаттоки шу номдаги ботлар ҳам яратилмоқда.
Шунингдек, Москвадаги Франция элчихонасида Россиянинг “Янги одамлар” партияси Дуровни қўллаб-қувватлаш митингини бошлади. Партия расмийлари турли минтақалардаги рус диаспорасидан Дуровни озод қилиш учун Франция элчихоналарига Тelegram логотипидаги қоғоз самолётларни ташлаб кетишга чақирган.
“БУГУН У ХАТО ҚИЛДИ. САБАБИ МАЪЛУМ ЭМАС”
ТF1 суҳбатдошларидан бирининг маълум қилишича, Дуровни ҳибсга олиш учун ордер фақат Францияда амал қилади. Тадбиркор 2021 йилда Франция фуқаролигини олган бўлиб, у ўзининг қидирувдаги шахс эканини билганлиги сабабли Европа бўйлаб камроқ саёҳат қилган ва Telegram иши хавфсизлик кучлари назорати остида бўлган давлатлардан қочган. Шунингдек, Франция ҳукумати Павел Дуровнинг ҳибсга олинишидан Европанинг бошқа мамлакатларга босим ўтказиш учун фойдаланиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Telegram’да ички тўлов воситаси сифатида фойдаланиладиган TON криптовалютаси Павел Дуров Дуров ҳибсга олиниши ортидан деярли 15 фоизга пастга қулади. Baza нашрига кўра, Дуров "Hamster" криптовалютасини ҳам молиялаштириши кутилаётган инсонлардан бири эди.
ТЕЛЕБОШЛОВЧИ ТАКЕР КАРЛСОН ДУРОВ ОЗОД ЭТИЛИШИ ТАРАФДОРИ
“Бу платформалар эгаларига ҳукумат буйруғига кўра ҳақиқатни яширишни хоҳламайдиганлар учун огоҳлантиришдир...
...Унга сўз эркинлиги бергани учун уни Путин ҳибсга олмади. Бу Байден маъмуриятининг иттифоқчиси ва НАТОнинг фаол аъзоси бўлган ғарбий давлат уни қамаб қўйди...
Дуров бугун тунни қамоқда ўтказади. Илгари эркин бўлган дунё устидан қоронғулик тез тушяпти", — деди у.
“ХАЙР СЎЗ ЭРКИНЛИГИ, ХАЙР МИЛЛИАРДЕР...”
“Telegram асосчиси Павел Дуров кеча францияда қўлга олинибди. Унга терроризмни молиялаштириш, жиноятларга ҳомийлик қилиш айблари қўйилиб, Франция ҳукумати томонидан қидирувга берилган экан.
Мана, жирканч ғарбнинг асл юзи, Дуров разведка бошқармаларига Telegram фойдаланувчилари шахсий маълумотларини беришдан доим бош тортиб келган, бош эгмагани учун уни “чопишмоқчи”га ўхшайди.
Дуровнинг ҳибсга олиниши ортидан Telegram валютаси ҳисобланган TON валютаси нархи қулаган.
Хайр сўз эркинлиги, хайр миллиардер...” – дея Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди Отабек Артиков.
“ДУРОВНИНГ ҲИБСГА ОЛИНИШИ ҒАРБНИНГ ИККИЮЗЛАМАЧИ СИЁСАТИНИ ЯНА БИР БОР НАМОЁН ЭТДИ”
“Сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари деб бутун дунёга жар солаётган Ғарб (АҚШ ҳам киради) амалда ҳаммасига тупуриб қўйган. Бошқа тармоқларга ўхшаб ғарбнинг манфаатига хизмат қилмагани учун Дуровга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар қилишдан қайтишмаяпти. Бир кечада бир шахснинг халқаро қидирувга берилиши нима дегани?!
Айни пайтда Россия Дуровни олиб чиқиш ҳаракатини қиляпти.
Пашкани Аллоҳ паноҳида асрасин!” дея ёзади “Девонаи Ҳақгўй” канали муаллифи.
“ПАВЕЛ ДУРОВНИНГ ҲИБСГА ОЛИНИШИ РФ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ АЛОҚА БЎЙИЧА БОШЛИҒИ ҲИБСГА ОЛИНИШИ БИЛАН ТЕНГ” – ПРОПАГАНДАЧИ АЛЕКСЕЙ РОГОЗИН.
“Разведка маълумотлари, артиллерия нишонлари корректировкаси, коптерлардан видеооқимлар ва кўплаб маълумотлар Telegram воситасида олинмоқда”, — дея таъкидлаган Рогозин.