Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Қашқадарё “ДХХ Кубоги”ни забт этди!
24 август куни республика бўйлаб маҳалла ёшлари ўртасида 251 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, «Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
Мазкур «Беш ташаббус олимпиада» лойиҳалари доирасида футбол ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган «ДХХ Кубоги» мусобақаларида «5tashabbus.uz» платформаси орқали жорий йилда 689 минг нафар футбол ихлосмандлари иштирок этиш истагини билдирган.
Республика босқичига 14та ҳудуддан 3тадан, жами 42та футбол жамоалари: қизлар ва ўғил болалар ўртасида мини-футбол ҳамда ўғил болалар ўртасида катта-футбол мусобақалари ўтказилди. Бунда футбол мусобақалари 4 босқичда яъни сектор-туман-ҳудуд-республика босқичларида ташкил этилди.
Республика якуний финал ўйинларида 6 та вилоятнинг 9 та футбол жамоалари 1-, 2-, 3-ўрин ғолибликларни қўлга киритди.
Футбол ва мини-футбол бўйича ўтказилаётган «ДХХ Кубоги» мусобақасининг тадқирлаш маросими 24 август куни Тошкентдаги «ЖАР» спорт мажмуасида ўтказилди якуний финал босқичи ва тақдирлаш маросимида 8 минг нафардан ортиқ футбол ихлосмандлари иштирок этди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида ўзбек спорти дарғалари ва бошқа бир қатор нуфузли шахслар ташриф буюришди.
«ДХХ КУБОГИ» ФИНАЛ ЎЙИНЛАРИ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА:
Қизлар ўртасида Мини-футбол бўйича:
1-ўрин - «ҚАРШИ» жамоаси (Қашқадарё в., Қарши ш. 3-сектор);
2-ўрин - «ЧИНОЗ» жамоаси (Тошкент в., Чиноз тум. 3-сектор) ;
3-ўрин - «АРНАСОЙ-W» жамоаси (Жиззах в., Арнасой тум. 2-сектор).
Ўғил болалар ўртасида Мини-футбол бўйича:
1-ўрин - «ЯНГИ-АВЛОД» жамоаси (Қашқадарё в., Қамаши тум. 4-сектор);
2-ўрин - «ДАМБОҒ» жамоаси (Наманган в., Наманган ш. 4-сектор);
3-ўрин - «ЖЎРАБОД» жамоаси (Бухоро в., Шофиркон тум. 3-сектор).
Катта-футбол бўйича:
1-ўрин - «АРАБХОНА» жамоаси (Қашқадарё вилояти, Косон тумани);
2-ўрин - «ОҚОВУЛ» жамоаси (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани);
3-ўрин - «ПОЛОСОН» жамоаси (Андижон вилояти, Андижон тумани).
Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.
Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, спорт кийимлари ва ноутбук топширилди.