Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

21:31 / 2024-08-19 543 1 Жамият

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда

«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.

world-news

 

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги салкам 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 15 август куни «Ўзсувтаъминот» АЖда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Тадбирда айтилишича, аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, ичимлик сув таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, қонунбузилишлари ҳамон кузатилмоқда.

«Ўзсувтаъминот» бошқарма бошлиғи Султонхўжа Дадабоевнинг сўзларига кўра, қарздорлик салкам 1 трлн сўмни ташкил қилмоқда, шундан 715,2 млрд сўми жисмоний шахслар, салкам 250 млрд сўм эса юридик истеъмолчиларга тўғри келмоқда. Аҳолининг дебитор қарздорлиги йил бошига нисбатан 41,5 млрд сўмга қисқарган. «Жами истеъмолчи аҳоли, яъни хонадонлар 5 миллионта бўлса, шундан 2 млн 408 мингтаси, яъни 50 фоизга яқин истеъмолчида қарздорлик мавжуд», — деди у.

Дадабоевнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 22,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узиб қўйилган. Мазкур ҳолатларнинг 12,4 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.

«Шу йилнинг январь-июнь ойида сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 7,7 мингта ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (1,4 мингта), Фарғона (1,3 мингта) ва Сирдарё (1,2 мингта) вилоятларида кузатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузарликлар туфайли акциядорлик жамияти манфаатларига жами 68 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан бугунги кунгача 15 миллиард сўми ундирилди», — деди у.

Жамият вакилининг маълум қилишича, олти ой давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 117,6 минг нафар истеъмолчидан жами 343 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга даво аризалари киритилган.

«Ўзсувтаъминот» АЖ бўлим бошлиғи Шаҳбоз Сармановнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда.

«Бугунги кунда кредит ташкилотлари, яъни банклар билан интеграция жараёни йўлга қўйилиши арафасида. Ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарзи бор истеъмолчига қарздорлик бартараф этилмагунича ҳар қандай турдаги кредитни бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда. Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, кредит берилмайди. Айни пайтда ушбу тартибни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, ҳозирда қарздор истеъмолчилардан қарзини ундириш учун газ ва электр энергияси тизимлари билан боғлаш варианти ҳам қайсидир даражада кўриб чиқилмоқда. Бу масалада чуқурроқ таҳлил қилиниб, кейин аниқ бир қарорга келинади», — деди Сарманов.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойидан чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт воситаси харид қилишда битим тасдиқланмаслиги ҳақида ёзгандик.

Изоҳлар 1

Хомидова Маржона
2024-Aug-21 13:43
Кран кишлогда бору халкка хизмати юг канаксига карздорлик мавжуд булади чирокчини бир келиб куризла ичимлик сувлари кран курилган хали ишга тушмаган
Фикр билдириш