Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
«Овоз» Ўзбекистоннинг имижи учун хизмат қилади. Ҳадеб маломат қилаверсанглар, керак бўлса уйимни сотиб бўлса ҳам тўлайман» — Озодбек Назарбеков
Бугун, 16 август куни АОКАда Маданият вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган хусусан, бюджетдан 2 миллиард сўм маблағ ажратилган «Овоз» кўнгилочар вокал истеъдодлари мусиқий лойиҳасига тўхталиб ўтди.

Анжуманда Озодбек Назарбеков агар жамоатчилик сарфланган маблағга эътироз билдираётган бўлса, пулни ўз ёнидан қайтариб тўлашга розилигини билдирган.
«Бир нарсани тушунинглар, бугунги кунда Ўзбекистонни нуфузини кўтаришга «Овоз» лойиҳаси ҳам хизмат қилади. Агар шунинг учун 2 миллиард сўм сарфлаш жиноят бўлса, мен бунга розиман. Бутун дунёда ягона мусиқий шоу мана шу лойиҳа бўлиб турибди ва 76 та давлатда намойиш этилади. Сарфланган 2 миллиард сўмга маломат қилаверсанглар, шу пулни ҳозир уйимни сотиб бўлса ҳам бераман.
Шундай катта лойиҳа Ўзбекистоннинг нуфузига хизмат қиладими ёки йўқми? Келинглар, шу ҳақда гаплашайлик. Бу лойиҳанинг Ўзбекистонга кириб келиши Марказий Осиёнинг «поқ» этиб кўзини очиб қўйдику. Менга телефон қилиб, «Биз қачон қатнашамиз» деб сўрашяпти. Шу керак эмасми бизга?
Битта спортчи ҳам шу ишни қиляпти, нуфузимизни кўтариб бермоқда. Бу ҳам худди шунга ўхшаган, мамлакатни янада танитадиган иш. Шу билан бирга, юртимиз истеъдодларини бирдан халқаро майдонда кўрсатиб қўймоқда. Кўрсатув 76 та мамлакатга узатилмоқда, шунча давлатдан эътибор бўляпти, Ўзбекистонни дунё харитасидан қидиришяпти. Шу керак менга.
Кўрсатув орқали Кубадан ва бошқа мамлакатлардан иштирокчилар келмоқда ва қатнашмоқда. Ишонинглар, бу истеъдодларни юзага чиқишига, республикамизнинг имижига хизмат қилади. Бўлди, бошқа нарса бермайди!» деди вазир.
Шунингдек, шоунинг финал босқичига унда ҳакамлик қилаётган Озодбек Назарбековга қуда бўлган шахснинг фарзанди — Мадлен Шарипова ҳамда яна бир ҳакам Севара Назархоннинг жияни — Юлдуз Назархонова йўл олгани ҳам турли эътирозларга сабаб бўлган.



