Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Ажойиб!» – жамоатчилик Сенатнинг ИИО органлари билан боғлиқ қонун маъқулланмаганини олқишламоқда
Бугун, 16 август куни Олий Мажлис Сенатининг 55-ялпи мажлисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонунни маъқулламади.

Қонун қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган. Амалиётчи ҳуқуқшунос, жамоатчилик фаоли Саидали Мухторалиев Сенатнинг бу қарори алоҳида эътирофга лойиқ эканлигини таъкидлади.
«Сенаторлар жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабабчи бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фото ва видеоларини уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун жазо белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқулламади. Ҳужжат қайта кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига қайтарилган.
Ушбу қонун аслида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» эди ва унда бошқа керакли масалалар ҳам бор эди.
Жамоатчилик эътироз билдирган жойи эса МЖтКга янги модда сифатида киритилган 195-2-модда эди ва бу моддага асосан ҳуқуқ органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш 15 суткагача маъмурий қамоққа тортилиши белгиланганди.
Қонуннинг маъқулланмагани ва Қонунчилик палатасига қайтарилгани сабаби ушбу қонундан МЖтКга киритилиши белгиланган ана шу эътирозли 195-2-моддасини бутунлай чиқариб ташлаб, Сенатга барча учун бирдек манфаатли ҳолатда қайтадан киритиш бўлган деб эшитдим. Ажойиб!», деб ёзади Саидали Мухторалиев.



