Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Буюк Британиялик шифокорлар Тўлқин Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолишди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи юрак хуружига учраган ва вазиятга яқин бўлган британиялик шифокорлар унга дарҳол ёрдам беришга киришишган – the Guardian

Ёзги Олимпияда баҳсларида иштирок этаётган Буюк Британия делегациясининг икки нафар шифокори бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беришганидан сўнг Олимпиада қаҳрамонига айланишди. Бу ҳақда энг нуфузли нашрлардан бири – the Guardian хабар берди.
Тўлқин Қиличев пайшанба куни “Ролан Гаррос” аренасининг ички қисмида Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаётган пайтда юраги тутиб қолган. Унинг бахтига, Буюк Британия бокс шифокорлари Харж Сингх ва физиолог Робби Лиллис унга яқин зонада бўлишган ва вазиятни кўриб дарҳол ёрдам беришга шошилишган, Сингх юрак массажини ва Лиллис дефибрилатор ёрдамида амалга оширди.
Мазкур вазият ҳақида Лиллис шундай деди: «Ўзбекистонлик мураббийлар байрам қилишаётган эди, кейин эса ўша ҳудуддан умуман қувончли ҳолатга хос бўлмаган қичқириқлар келди. “Доктор, ёрдам” – деган овоз эшитилди. Харж жавоб берган биринчи одам бўлди ва мен ўзимиз билан олиб юрадиган фавқулодда травма сумкасини олиб шошилдим.
Харжнинг ортидан 30 сония ўтиб келганимда, у аллақачон мураббийда юрак массажини бажаришни бошлаганди. Мураббийлар бутун вазиятдан шок ҳолатида эди, шунинг учун уларни йўлдан олиб ташлаш учун бир оз вақт керак бўлди.
Дастлаб у қайтмади, лекин 20-30 сониядан сўнг, Харж юрак массажини давом эттиргандан сўнг, у ҳушига келди, бу жуда яхши эди», - дейди шифокор.
Манбанинг қўшимча қилишича, Қиличев касалхонага ётқизилган ва унинг аҳволи ҳозирда барқарор.
Лиллис мазкур воқеадан кейин кечқурун умуман ухламаганини айтди. “Ўша пайтда вазиятни бошқариш учун менга адреналин ва бир оз шошқалоқлик зарур эди. Мен кимнинг омон қолишга ҳисса қўшганимдан миннатдорман”, - дейди у.




Изоҳлар 1
