Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
“Улли ҳовли” ҳақида биласизми?
Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган XVII асрга оид тупроқли қалъа ҳақида нималар маълум?

"Улли ҳовли" Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги Туркманлар маҳалласи ҳудудида жойлашган тарихий мажмуа. “Улли ҳовли” мажмуаси 1640—1694 йилларда, Абулғози Баҳодирхон даврида бунёд этилган. XVII асрга оид “Улли ҳовли” тупроқли қалъаси 2013—2015 йилларда Хоразм вилоятининг туризм соҳасини ривожлантириш дастурига мувофиқ мажмуада реконструкция ишлари якунланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида Урганчдан бир неча километр узоқликда жойлашган “Улли ҳовли” қадимий қалъаси сайёҳлик мажмуасига айланди. Мажмуада туялар, отлар ва паррандалар сақланадиган жойлар, эски тегирмон ва қадимий қудуқ мавжуд.
“Улли ҳовли” 2017 йилдан 2018 йилнинг 25 апрелигача Давлатназар Ражабовнинг ташаббуси билан қайта тамирланди ва туристик масканга айлантирилди. 2018 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гулбангули Бердимуҳаммедовлар Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Улли ҳовли” мажмуасида бўлдилар “Дўстлик уйи”нинг очилиши ва ушбу қаъла билан танишдилар.
Ҳозирда бу ерда ҳунармандчилик маскани, ресторан, 15 ўринли меҳмонхона, музей, кинозал, фотогалерея, нортуялар боқиладиган махсусу жойлар ташкил этилган.
2020 йил 29 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 815-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти Маданият бошқармаси таркибида “Ўзбек-Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси дирекцияси давлат муассасаси сифатида ташкил этилди.



