Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
«Мураббий бўлганимда, мукофот пулини муҳокама қилган одамни жамоага чақирмасдим» - Диёр Имомхўжаев
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддинов Олимпиада йўлланмаси учун берилган 30 минг доллар мукофот пулини кам деганига муносабат билдирди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддинов Олимпиада йўлланмаси учун берилган 30 минг доллар мукофот пулини кам деганига муносабат билдирди.
«Миллий жамоа шарафини ҳимоя қилаётган йигитлар, эркаклар, у қайси соҳада бўлмасин, менга бу пул кам, дейиши бу ёмон тенденция, уят ҳисобланади. Бу ерда ватан учун 5-10 миллион сўмга ишлаб юрган одамлар бор. Футболчилар ўз футбол клубида яхши даромад олади. Ҳукумат ўзи лойиҳа яратиб, охирида ютганида яна пул берилганида у кам деб ўтирибди. Бу ҳамма футболчига тегишли гап. Миллий жамоа мураббийи бўлганимда, мукофот пулининг камлигини муҳокама қилган одамни жамоага чақирмасдим».
Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия жамоаси Осиё Кубогида финалга чиқиши ортидан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Финалда Япония қаршилигига дуч келган Ўзбекистон У-23 жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.