Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Фермерларнинг даҳшатли туши: Шуҳрат Ғаниев фермерларни қандай қўрқитади?
Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев жорий йилнинг 19 июль куни видеоселектор йиғилиши ўтказган.
Йиғилишда вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, туман ҳокимлари, ўринбосарлар ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этган.
Мазкур йиғилишда фермер хўжалиги тўғрисида қабул қилинган янги қонун муҳокама қилиниб, қонун билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Сув хўжалиги вазирлигига янги ваколатлар берилган.
Унга кўра, эндиликда фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси маҳаллий ҳокимликлар томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкин. Бу учун эса Агроинспекция ва Сув хўжалиги ташкилотларининг хулосаси етарли бўлади.
Аввал фермер хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларини захирага қайтариш фақат икки йўл билан амалга оширилар эди. Яъни суд қарори ҳамда фермер хўжалиги раҳбарининг нотариал аризаси орқали.
Эндиликда бунга ҳожат йўқ, талабларни бажармаган фермерларнинг ерлари юқорида номи айтилган ташкилотларнинг хулосаси билан туман ёки шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтарилади. Шуҳрат Ғаниев шу куни раҳбарларга Тошкент вилоятидаги бир қатор фермерларнинг «ёстиғини қуритиш» бўйича топшириқ берган.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир