Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
1500 дан ортиқ ерга оид ҳуқуқбузарлик: Тошкент вилоятида ер назорати тадбирлари кучайтирилди
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан олиб борилган назорати тадбирларида жами 1 511 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Энг кўп ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган: Бўстонлиқ тумани - 125 та; Янгийўл тумани - 117 та; Янгийўл шаҳри - 81 та; Паркент тумани - 77 та.
Айни кунларда эса вилоят ҳудудларида ер назорати кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда қуйидагилар назарда тутилган.
дронлар ёрдамида назорат тадбири олиб бориш;
космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликларни аниқлаш;
аниқланган ҳолатларни махсус планшетлар ёрдамида тизимга киритиш ва онлайн назорат қилиш;
жиноят аломатлари бор, яъни суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатларни Прокуратура органларига юбориш.
Шу ўринда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фуқаролардан ноқонуний қурилиш қилмасликларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмасликларни ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлганда эса ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишларини сўраб қолади.



