Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:22 / 2024-05-15 3907 0 Ҳодисалар

Тошкентда “MAX-HOUSE-GROUP” МЧЖ раҳбарларига нисбатан қидурув эълон қилинди. Улар фирибгарликда айбланмоқда

Тошкент шаҳар ИИББга бир нечта фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун тўловни амалга оширганлиги, бироқ МЧЖ томонидан шу кунга қадар хонадонлар топширилмаганлиги сабабли уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

world-news

Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича, 1977 йилда туғилган Обид Шарипов “MAX-HOUSE-GROUP” МЧЖни ташкил қилиб, ўзининг шериклари 1982 йилда туғилган Ахтам Осимов ва 1989 йилда туғилган Азизбек Самандаров билан бирга бир нечта фуқароларга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этган.

Жумладан, О.Шарипов МЧЖ номидан Учтепа ва Чилонзор туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотишлигини маълум қилиб, фуқаролардан хонадонлар учун тўловларни қабул қилиб олган. Ваҳоланки, ушбу кўп қаватли уйлар қурилиши учун ҳеч бир мутассадди ташкилотлардан рухсат олмасдан ва уй қуришга керакли бирон-бир ҳужжатларга эга бўлмасдан, кадастр ҳужжатлари йўқ бўлган хонадонларни фуқароларга сотишлигини билдириб, алдов йўли билан жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида А.Шариповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Гумонланувчилар А.Самандаров ва А.Осимовлар терговдан қочиб яширинганлиги сабабли, улар қидирувга берилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИББ қидирувдаги шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқароларни 71-206-42-28, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишини сўраган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш