Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Қонун устунми ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори?
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
Сентябрь ойидан бошлаб чет тили сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари 4-5 йиллик меҳнат эвазига олинган дипломи, 30 йиллик иш тажрибаси, малака тоифасидан қатъи назар, мактабдан ҳайдаладиган бўлди.
Ҳозирда мактаб директорлари томонидан B2 даражаси йўқ ўқитувчиларга турли мазмундаги огоҳлантириш хатлари берилиб, тилхат олинаётганини айтишмоқда. Хар қалай умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жуда кўп ўқитувчиларнинг B2 даражаси мавжуд эмас.
Юқоридаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида эса барча хорижий тиллар ўқитувчиларига бу даражани олиш вазифаси қўйилган.
Савол туғилади B2 даражаси йўқ ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими?
55 фоиз чет тили ўқитувчида B2 сертификат йўқ. Қарор талаби бўйича уларга 2024-2025 ўқув йилидан ишлашга рухсат берилмайди. Демак сентябргача яна 15 фоиз ўқитувчи ушбу сертификатни олса қолган 40 фоиз ўқитувчи ишсиз қолади.
Бундан келиб чиқадиган бўлсак, давлат мактабларининг 40 фоиз ўқитувчини дарси вакант бўлиш эҳтимоли юқори. Чунки С1 бор аксарият тилшунослар мактабга эмас, хусусий мактабларга, аниқроғи бошоғриғи кам лекин маоши юқори жойга кетади.
Нимага? Ўзбекистонда фақат чет тиличи устозлари ишлайдими?
Банк ходимига нега сертификат талаб қилинмайди, ваҳоланки улар ўқитувчидан 2 баробар кўпроқ маош олишади. Молия, солиқ соҳасидагиларданчи? Бундан ташқари, «тежаймиз» деб чет тиличиларни шериги кетса ойлик маоши тўланмайди. Нариги гуруҳ ўқувчилари оғзини очиб ўтираверади. Шериги кетди маоши тўланмаса, унинг меҳнати 0 эканда.
Вазирликларда ишлаётганлар ўқитувчидан 5 баробар кўп маош олишади. Улар ҳам сертификат олишсин. Бўлмаса уларни ҳам ишдан олишсин…. Ишсизликни бартараф қиламиз деб ишсизликни кўпайтирмаяпсизларми?
Демак, Вазирлар Маҳкамаси ўз таркибидаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги талабаларга бераётган дипломни тан олмайди ёки уни етарлича кучга эга эмас, деб баҳолайди. Акс ҳолда, бир умрга амал қиладиган диплом қолиб, «яроқлилик муддати 2 йил бўлган» сертификатни ишдан кетиш ёки қолиш даражасидаги масалага айлантиришармиди?
Дипломни обрўси қаерда? Унда диплом нимага керак, агар сертификат ҳамма ишни ҳал қилса!!!
Ҳозир ҳамма фанда даража сертификат имтиҳони бор, лекин уларда бу сертификат натижаси аҳамиятсиз. У сиз ҳам диплом билан бемалол ишлайверади. Чет тили ўқитувчилари эса бусиз ишлолмайди. Нега? Биз демократик жамиятнинг тенг ҳуқуқли фуқаросимасмизми?» дейди хорижий тил ўқитувчиси.
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунда ёзилган: «Таълим тизимида ишлаётган педагогнинг касбий даражасига доир талаблар »Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори«да ҳамда педагогнинг касбий стандартларида белгиланади» (3-модда). Энди «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори»га қараймиз (3730): Унда ўқитувчига қўйиладиган талаб: бакалавриат ёки айрим ҳолларда — ўрта махсус профессионал таълим ва касбий тажриба. Яъни, давлат томонидан тан олинадиган «ўқитувчи» деган дипломи бор ҳар қандай мутахассис педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки Вазирлар Маҳкамасининг Қарори Қонундан кучли турадими? Ўзбекистонда қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижросини таъминлашга масъул бўлган Бош прокуратура ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигини белгилайдиган Адлия тизими бу масалага қарсак чалиб туриши жуда кулгили ва ажабланарли эмасми?
Шундан келиб чиқиб ушбу қарорга кичик ўзгартиш киритишни тақазо қилади. Шунда ушбу муаммо бироз бўлсада енгиллашади. «Мазкур талаб худди шу фан бўйича 20 йил ва ундан ортиқ узлуксиз ишлаб келаётган олий тоифадаги педагогларларга нисбатан татбиқ этилмайди»
Вазирлар Маҳкамаси бу нарсадан асло чўчимаслик керак. Қайтанга бу ўзгартиш орқали мана узоқ йиллар узлуксиз меҳнат қилса давлат бизни қадримизга етаркан деган маънода нафақат шу фан бўйича 20 йил ва ундан ортиқ узлуксиз ишлаб келаётган олий тоифадаги педагогларларга, балки, кейинги ёш педагогларга ҳам мотивация бўлади.