Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:35 / 2024-03-23 609 0 Ҳодисалар

Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди

«Салимбой» номи билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиев ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

world-news

Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди

«Салимбой» номи билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиев ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳри судлари матбуот хизмати хабар берди.

19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ҳукмга мувофиқ, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Тадбиркор 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2023 йил декбарь ойи бошида Салим Абдувалиевни қўлга олганди. Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлаган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш