Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилди

Наврўз – умумхалқ байрамини нефт-газ саноатида муносиб ютуқлар билан қарши олаётган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари ҳам маҳсулот салмоғини ошириш, иқтисодиётга муносиб улуш қўшиш, жамоа моддий манфаатдорлигини таъминлаш, юртимизда кечаётган янгиланиш ва бунёдкорликларда ташаббускор ҳомий сифатида фаоллик кўрсатиб, “Яшил макон” умумиллий дастури доирасида “Нефтчилар” шаҳарчаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар.
Айтиш жоизки, ўтган чорак асрдан зиёд даврдаги фаолияти давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи нафақат вилоятимиз, балки юртимиз саноатининг ҳам муҳим объектларидан бирига айланди. Мамлакат иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга корхона нафақат бевосита фаолият кўлами, балки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган турли йўналишдаги ташаббусларнинг ижросини таъминлашда етакчи субъектлар қаторида саналади. Сўнгги йилларда дунёда энергия танқислиги кузатилаётган бир вазиятда мамлакатимизда ҳам кўп харажат ва хомашё ресурси эвазига ишлаб чиқариладиган анъанавий энергия ресурслари эвазига муқобил энергияни татбиқ этиш йўлга қўйилмоқда. Бу саъй-ҳаракат натижасида биргина вилоятимизнинг ўзида жаҳоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ҳар бири 500 мегаватт соат қувватга эга электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ғиждувон ва Пешку туманларида шамол, Қоракўл туманида қуёш электр станциялари барпо этилмоқда.
Шу билан бирга, вилоятимиздаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан ўз энергияси истеъмолини муқобил электр энергиялари манбалари ҳисобидан қоплаш борасидаги ташаббуслар илгари сурилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ўзига хос мўъжаз қуёш электр станцияси шундай ташаббусларнинг амалий ифодасидир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 6 июндаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг завод ва бошқармалари ҳамда корхоналарида энергия тежамкор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишни жадаллаштириш тўғрисида”ги буйруғи дастуриламал вазифасини ўтамоқда.



