Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Сиз жавобгарсиз» — Исроилда намойишчилар Нетаняхунинг кортежини тўсишди
Исроилда намойишчилар Бош вазир Бенямин Нетаняху кортежини тўсишга ҳаракат қилишди. Исроил шимолидаги Кесария шаҳридаги ҳукумат раҳбарининг шахсий қароргоҳи яқинида Исроил байроқлари билан 2 мингга яқин намойишчилар йиғилди.
Намойишчилар Нетаняху ҳукуматини танқид қилувчи баннер ва плакатларни кўтариб, «Сиз жавобгарсиз», «Ҳозир кетинг», «7 октябр воқеалари учун сиз жавобгарсиз» деган шиорларни айтишди. Кортеж қароргоҳни тарк этар экан, намойишчилар машиналарни тўсишга ҳаракат қилишган.
Бош вазирнинг хавфсизлигини таъминлайдиган тансоқчилар намойишчиларни кортежга йўл очишга мажбур қилди.Намойишчилар шундан сўнг қирғоқ бўйидаги йўл бўйлаб қароргоҳга боришга ҳаракат қилишди, бироқ ҳудудга жойлаштирилган полиция уларга рухсат бермади. Исроил полицияси тўрт нафар намойишчини ҳибсга олди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Исроил бўйлаб Ғазо секторидан исроиллик маҳбусларни қайтариш, Нетаняху ҳукуматининг истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаби билан намойишлар бўлиб ўтди.