Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Қашқадарёда ноқонуний қум-шағал қазилиши ортидан табиатга 41 млрддан ортиқ зарар етказилган – Экология вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, прокуратура органлари, вазирликнинг «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси ҳамда Қашқадарё вилояти экология бошқармаси томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида дарё қирғоғидаги муҳофаза минтақасида фуқаро Ф. К. ноқонуний тарзда табиий қум маҳсулотларини ўз эҳтиёжлари учун маълум бир ҳақ эвазига қазиб олиб кетаётганлиги аниқланди. У бунинг учун 1 дона «DOOSAN SOLAR 300LC-V» русумли экскаватор ва «КАМАЗ» русумли юк ташувчи транспорт воситасидан фойдаланган.
Ҳолат натижасида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган. Табиатга эса 19 миллиард 433 миллион 914 минг 337 сўм зарар етказилган.
Маълумот учун, фуқаро Ф. К. қум-шағал маҳсулотларини ноқонуний тарзда қазиганлиги учун аввал ҳам бир неча марта жавобгарликка тортилган. Аммо у бундан тегишли хулоса чиқармаган.
Шунингдек, мазкур ҳудудда фуқаро Р. Қ. томонидан 1 дона экскаватор, «ЧАКМАН» ва «КАМАЗ» русумли юк машинаси ёрдамида табиий қум маҳсулоти ноқонуний тарзда қазиб олинаётганлиги аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 22 миллиард 155 миллион 780 минг сўмни ташкил қилади.
Қонун бузилиши юзасидан МЖтКнинг 291-моддаси «в» бандига асосан техника воситалари жарима майдонига жойлаштирилган. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.