Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Когон туманига янги ҳоким тайинланди
Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими Муҳиддин Эсанов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган Отабек Қазоқов эгаллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Президент Администрацияси масъул ходими Саҳоб Сулаймонов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этишган.

Сессияда нутқ сўзлаган Ботир Зарипов туманнинг амалдаги ҳокими ҳақида фикрларини билдириб ўтди:
«Когон тумани географик жойлашуви, бой табиати, тарихий аҳамиятига кўра вилоятимиздаги истиқболли ҳудудлардан ҳисобланади.
Мана шу имкониятлардан самарали фойдаланилганлиги сабабли Когон тумани сўнгги йилларда Муҳиддин Турдиевич Эсанов раҳбарлигида вилоятдаги иқтисоди жадал ривожланаётган туманлар қаторидан жой олди.
Ўзининг бой раҳбарлик тажрибаси, бошқарувчилик қобилияти, қатъияти ва талабчанлиги билан туманда Ҳурматли Президентимизнинг ислоҳотлари ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатди.
Аммо кейинги пайтда Муҳиддин Эсановнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис Муҳиддин Турдиевич туман ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилди», -деди Ботир Зарипов кириш сўзи аввалида.
Шундан сўнг Муҳиддин Турдиевич Эсановни Когон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Айни вақтга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган Қазоқов Отабек Нодирович Когон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни танқидий таҳлил қилиб, туманнинг янги раҳбари бошчилигида ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталди.
Шунингдек, сессияда туман секторлари раҳбарлари белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тақдимот қилишди.