Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Бўйнигача қарзга ботган кластер энди одамларни ҳам заҳарлаяпти…ми?
Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги «AMUDARYOTEX» МЧЖ»га тегишли бинода 77,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинган. Одамлар истеъмоли учун зарарли ва аҳолининг оммавий заҳарланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолат юзасидан Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
«AMUDARYOTEX» МЧЖ томонидан пахта ёғини қайта ишлашда давлат стандарти талабларини қўпол равишда бузилган, пахта ёғини қайта ишлаш ва бошқа тегишли норматив хужжатлар талаблари бўйича пахта ёғини қайта ишлашда кунжара икки маротаба сиқилиши ва барча ёғлари олинганидан кейингина қолган махсулотлар ажратилиши кераклиги кўрсатилган бўлсада, ёғ ишлаб чиқаришда бундай қоидаларга амал қилинмаган.
Бундан ташқари Амударё туманида ишлаб чиқарилган пахта ёғига номаълум сабабларга кўра Фарғона ёг заводи этикеткалари ёпиштирилган, ушбу ёғни куйдириш давомида ёғда ноъмалум қорамтир чўкмалар пайдо бўлган, ушбу ёғдан қўланса хид ҳам келган. Мазкур пахта ёғи исьтеъмол учун зарарли бўлиб, оқибатда аҳолининг оммавий заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё туман бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти, Ромитан туманида давлат рўйхатидан ўтган “T.” МЧЖ ҳамда Амударё туманида фаолият кўрсатувчи “A.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “AMUDARYOTEX” МЧЖга тегишли нотурар бинода ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилган.
Тадбир давомида, ушбу яширин цехдан қўлбола усулда тайёрланган 77,1 тонна 5 литр ҳажмдаги елим идишларга қадоқланган истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 19 460 дона хўжалик совуни, 10 тонна пахта чигити, 3 тонна кунжара, 32 та рулон ёрлиқлар, 8 дона мой-жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 1,3 млрд сўмлик товарлар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси яъни хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ва 186-2-моддаси чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, тумандаги фермер хўжаликларига кластер томонидан берилиши керак бўлган пул ўрнига, пахта ёғи ёки кунжара берилган. Ҳисоб-фактурада шрот махсулоти ёзилган бўлсада, кластер шрот ўрнига бир марта сиқувдан ўтган кунжара маҳсулоти ва истеъмолга яроғсиз бўлган ёғ маҳсулотларини тарқатган.
«Пулларни олишнинг имкони булмагандан кейин кластер ходимлари ушбу ташклотнинг Амударё туманида жойлашган чигитни кайта ишлаб, пахта ёғи ишлаб чиқариш заводидан кунжара ва пахта ёғи олишни таклиф килди. Биз ва бизга ухшаган юзлаб фермерлар бу таклифга ихтиёрий ва мажбурий рози бўлдик, чунки пулимизни олишнинг бошқа иложи қолмади», дейди тумандаги фермерлар.
Effect.uz’га етиб келган маълумотларга кўра, “AMUDARYOTEX” кластери тумандаги фермерларнинг ҳосил пулларини 2022 йилдан бошлаб, вақтида тўламайди, бу борада Effect.uz Амударёга бориб, журналистик суриштирув ишларини ўтказган. Шундан сўнг, кластер фермерлар олдига центнр бўйича юклаган ултиматумини енгиллатган ва қисман пулларни тўлаб берган. Аммо ҳозирда, кластернинг фермерлар олдида яна қарздорлиги мавжуд.
Кластер ва фермер ўртасида тузилган шартноманинг 4.4. банди талабларига буйича кластер 2023 йилнинг 31 декабрь кунига кадар пахта учун тўлик пул маблағларини тўлаб бериши керак эди, лекин хозирги кунга қадар пуллар тўлаб берилмаган.
Тумандаги деярли барча фермер ҳўжаликлари «AMUDARYOTEX» билан 2020, 2021, 2022 ва 2023 йиллар давомида шартномалар тузган булиб, йиллар давомида фермерлар томонидан пахта етиштирилиб кластерга сотилган.
Фермерлар кластерга пахтани вақтида етказиб берган. Аммо шартнома талаблари қўпол равишда бузилиб, кластер томонидан шартномада кўрсатилган бандларга амал қилинмасдан дейлик фақат 2023 йил учун топширилган пахта хосилининг пулларини тўлаши керак бўлган сўнгги муддат – 31 декабрь кунидан анча кечиктирган.
Фермерларга кўра, пуллар доимий равишда судлар, Мажбурий ижро бюроси ва бошқа ташкилотлар ёрдами билан ундирилади. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, 2023 йил пахта хосили учун ҳам ҳозирга қадар пахта пуллари сабабсиз кечиккан, сабаб бўлса ҳам қишлоқ хўжалиги буни тушунмайди. Чунки аграр соҳада ҳар бир сония муҳим ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан куни ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳисоб-китоб интизомида ҳам камчиликлар борлиги айтилган эди. Йиғилишда давлат раҳбари, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини танқид қилган.
Эндиликда, янги тизимга кўра, олдинги қарзини 2024 йил 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.
Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилади. Бу каби салбий ҳолатлар эса учинчи ренессансга қадам бўсағасидаги мамлакат фермерларида кескин норозиликлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.