Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлиги балансига қайтарилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «инвестор»га «совға» қилиб юборган «Ёшлар кўли» Спорт мактаби балансига ўтказилади. Бу ҳақда Давактив агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 январдаги тегишли қарорига асосан Фарғона шаҳар, “Ойбек” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ “Ёшлар кўли” бино-иншоотлари (кейинги ўринларда – объект) “Unays building” МЧЖга инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳуқуқи билан берилганлиги, яъни сотилмаган.
Мазкур масалага аниқлик киритиш бўйича ўрганишларда ушбу объект Спорт вазирлиги томонидан самарали фойдаланиш учун Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансига Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 декабрдаги қарорига асосан ўтказиб берилганлиги, бироқ ҳокимлик томонидан объектга нисбатан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.
Ушбу ҳолатда, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун билан белгиланган тартиб талаблари бажарилмаган.
Қонун талабларига кўра, давлат кўчмас мулк объектларини, идоравий мансублигидан қатъи назар, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бир давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасидан бошқа давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасига ўтказиш тўғрисида қарор Давактив агентлиги томонидан тегишли давлат органлари билан келишувга кўра қабул қилиниши белгиланган.
Шунга кўра, амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартиблар бузилганлиги муносабати билан Давактив агентлиги томонидан:
- Спорт вазирлигига объектни Спорт мактаби балансига қайтариб олиш;
- Фарғона вилояти ҳокимлигига объектни Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш ва “Unays building” МЧЖга фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш бўйича жорий йил 6 март куни тегишли кўрсатмалар юборилди.
«Давактив агентлиги томонидан ушбу давлат мулки объектини тегишли Спорт мактаби балансига қайтариш масаласи қатъий назоратга олинишини маълум қиламиз», - дейилади хабарда.