Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«BAT Uzbekistan» компанияси раҳбариятига Ўзбекистондаги биринчи «яшил энергия» сертификатлари расман топширилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда қарийб 30 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “BAT Uzbekistan” АЖ қўшма корхонаси (UZBAT) биржа савдолари орқали “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2000 дона “яшил энергия” сертификатларини харид қилган эди.
“Яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат ҳисобланади.
23 февраль куни Самарқанд шаҳрида “BAT Uzbekistan” компанияси раҳбариятига Ўзбекистондаги биринчи “яшил энергия” сертификатлари расман топширилди. Тадбирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Трансформацияни амалга ошириш офиси раҳбари Паҳлавон Нурматов иштирок этди.
Айтиш лозимки, 2000 дона яшил энергия сертификатини харид қилган “BAT Uzbekistan” компанияси ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун жорий йилнинг январь ва февраль ойларида ишлатган электр энергиясининг 100% қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.
Тадбир давомида Жамиятда олиб борилаётган трансформация жараёнлари, барқарор ривожланиш бўйича эришилган ютуқлар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини ошириш йўналишида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.
Шунингдек, “BAT Uzbekistan” компанияси вакиллари томонидан барқарор ривожланиш, ижтимоий, экологик йўналишларда эришилган ютуқлар бўйича тақдимот қилинди.
Маълумот учун: I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) сертификатлари GHGP, CDP, RE100, ISO ва бошқалар каби барқарор ривожланишнинг халқаро стандартларига мувофиқ берилади. Электр энергияси истеъмолчилари улардан ушбу стандартлар талабларига жавоб бериш, шунингдек корпоратив ижтимоий жавобгарлик соҳасидаги мақсадларига эришиш учун фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ҳисса қўшиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, уларнинг экологик нуфузини яхшилашга ва янги истеъмолчиларни жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга, экспорт компаниялари учун янги бозорга кириш, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро бозор талабларига мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган божхона имтиёзларига эга бўлади.



