Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Алишер Усмонов яна судда ютқазди
Миллиардер Алишер Усмонов Европа умумий юрисдикция судида ўзига қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича даъво аризасида ютқазди.
«У Россия ҳукуматининг Украинани беқарорлаштириш сиёсатини фаол қўллаб-қувватлади», — дейилади Европа Иттифоқи ўзининг санкциялар қарорида.
Европа суди, шунингдек, Россия бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Игор Шуваловнинг ҳам худди шундай шикоятини рад этди.
Европа Иттифоқи уни Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ҳаракатлар ва сиёсатларни қўллаб-қувватловчи сифатида тавсифлади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов уруш бошланганидан бир неча кун ўтиб Европа Иттифоқининг шахсий санкциялари остида қолган. Европа Иттифоқи ўз қарорини изоҳлар экан, Усмоновни Россия президенти Владимир Путин билан яқин алоқага эга деб таърифлади.
2022 йил кузида Германия прокуратураси Роттах-Эггерн шаҳрида, Гамбургдаги Дилбар яхтасида, шунингдек, Усмоновнинг дўсти оиласининг Франкфурт-Майн яқинидаги квартирасида тинтув ўтказди. Май ойида Франкфурт суди ушбу тинтувларнинг бир нечтасини ноқонуний деб эълон қилди (улар пул ювиш иши билан боғлиқ).
Шунингдек, Франкфурт-Майн суди тергов доирасида Усмоновдан Германияда олиб қўйилган ҳужжатлар ва мол-мулкнинг Бош прокуратура томонидан сақланишини ноқонуний деб топди. Германия ҳуқуқ-тартибот идораларига мулкни Усмоновга қайтариш ҳақида буйруқ берилди.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир