Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Бурғилаш хизмати» корхонаси мансабдор шахслари жуда кўп миқдордаги маблағларни талон-торож қилди
Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Бурғилаш хизмати” корхонасига суғориш учун қудуқларни бурғилаш ишларини самарали ташкил этиш учун халқаро дастурлар ва давлат аниқланди.
Корхона мансабдор бюджетидан ажратилган жуда кўп миқдордаги маблағлари талон - торож қилинганлиги шахслари томонидан Европа Иттифоқининг бюджетни қўллаб - қувватлаш дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 2022 йил май ойида 1 млрд. 148 млн. сўмни “L.I.C.” МЧЖга “Infinity QX80” русумли транспорт воситасини сотиб олиш мақсадида ўтказиб беришиб, ушбу маблағларни талон - торож қилишган.
Корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган ўрганишда, 2022 - 2023 йилларда 1 млрд. 569 млн. сўм бюджет маблағлари талон – торож қилинганлиги аниқланган.
Шундан, корхона собиқ директори И.С.га 2022 - 2023 йилларда 100 млн. сўм, собиқ директор Х.М.га 2023 йил апрель ойидан сентябрь ойига қадар бўлган даврда 139 млн. сўм асоссиз равишда устама маблағлари тўлаб берилиб, бюджет маблағлари талон - торож қилинган.
Корхона мансабдор шахслари ва бошқалар 2022 - 2023 йилларда тузилган 18 та қиймати 197 млн. сўмлик шартномалар бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаган бўлсада, маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохталаштирилган ҳисоб - фактуралар расмийлаштирилиш йўли билан бюджет маблағлари талон – торож қилишган.
Шунингдек, корхона мансабдор шахслари ва бошқалар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 441 - сонли қарори ижроси юзасидан лойиҳаларга ажратилган маблағлардан 2021 - 2023 йилларда келиб тушган аванс ва фоизлар тўловлари ҳисобидан 1 млрд. 168 млн. сўмини махсус ҳисобрақамига қайтармасдан асоссиз равишда бошқа мақсадларга сарфлаб юборилган.
Корхона мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2023 йилда 187,2 млн. сўмлик кабел ва гел маҳсулотларини “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда тўғридан - тўғри танловсиз харид қилиб, давлат манфаатларига зарар етказишган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Бурғилаш хизмати” корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 - моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.