Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

09:54 / 2022-12-16 237 0 Спорт

Руслан Нуриддинов яна бир карра жаҳон чемпионига айланди

Бу натижа билан у икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланган.

world-news

Колумбия пойтахти Богота шаҳрида бўлиб ўтаётган Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бу натижа билан у икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланган. Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди.

Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Руслан энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Эркаклар, -109 кг:

1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг

2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг

3. Рафаэл Кастилё (Колумбия) - 388 (174+214) кг.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш