Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

12:35 / 2024-01-24 2430 0 Сиёсат

Самарқандга 100 та электробус харид қилинади — Президент қарори

world-news

Самарқанд шаҳрида аҳоли ва экология учун хавфсиз транспорт тизимини такомиллаштириш мақсадида 100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмаси ишга туширилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 17 май куни «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 18 йил муддатга битим имзоланган.

Лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказини ўз ичига олган, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мўлжалланган автобус саройини реконструкция қилиш ва ташқи электр таъминоти объектлари қуриш кўзда тутилган.

100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмаси харид қилиш бўйича «Самарқандйўловчитранс» давлат корхонаси ва халқаро тендерда ғолиб деб топилган Хитойнинг «Yutong Bus Co., LTD» компанияси ўртасида шартнома имзоланган.

Шартнома доирасида 6 та электробус ва 3 та қувватлаш қурилмаси олиб келинган ва электробуслар шаҳар жамоат транспорти йўналишларига қўйилган.

Лойиҳанинг амал қилиш даври 3 йилни (2023–2025 йиллар) ташкил қилади. Унга кўра, Электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади.

Шунингдек, электробуслар лойиҳа доирасида танлаб олинган мунтазам шаҳар автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 7 йил муддатга бириктирилади.

Қолаверса, 10 йил муддатга молиявий ижара шартномаси тузилади ҳамда ижара тушумлари Самарқанд вилояти жамоат транспортини молиялаштириш бўйича махсус жамғармасига йўналтирилади. Бундан ташқари, Ижарачи томонидан молиявий ижара шартномасида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда электробуслар ва қувватлаш қурилмалари ижарачининг мулкига тўлиқ ўтказилади.

Реконструкция қилинадиган автобус саройи ташувчиларга (танлов ғолибларига) ижара асосида хизмат кўрсатади ва учинчи шахсларга сотилиши ҳамда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш