Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 225

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

07:10 / 2022-12-16 245 0 Жамият

Сурхондарёда Автомобиль йўллари учун тайёрланган Кадастр паспорти давлат рўйхатидан ўтказилди

Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли вилоят ҳудудидан ўтган умум фойдаланишдаги Автомобиль йўллари хатловдан ўтказилган.

world-news

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда жами 57 916 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан 26 035 та якка тартибдаги турар жойлар, 7 010 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 15 455 та ер участкаси ҳамда 7 038 та нотурар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг 2022 йил 12 апрелдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бошқарма томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли вилоят ҳудудидан ўтган умум фойдаланишдаги Автомобиль йўллари хатловдан ўтказилган. Тегишли тартибда ушбу Автомобиль йўлларига Кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

“Ҳозирга қадар Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги 2 минг 843 километр Автомобиль йўли хатловдан ўтказилди, – дейди вилоят бошқармаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи А.Холбоев.

Таъкидланишича, уларга Кадастр паспорти тайёрланиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш