Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Бахти Ташкентский»нинг Туркманистонга қочган шериги қўлга олинди
Туркманистонда ўзбекистонлик «криминал авторитет», айни вақтда ҳибсда сақланаётган «Бахти Ташкентский»нинг дўсти қўлга олинди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» интернет-нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг дўстлари «Долзарб 40 кунлик» тадбири доирасида қўлга олингандан сўнг, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 7 декабр куни Туркманистон билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, қочишга муваффақ бўлган.
Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигига қочқиннинг қўлга олинган гуруҳ аъзоси Наргиза Жуманиёзованинг синглиси Бибижон Жуманиёзованинг уйида эканлиги ҳақида маълумот берилган.
Тезкор қидирув натижасида эркак қўлга олинган, сўнгра “Шовот” чегара божхона постида Ўзбекистон махсус хизматларига топширилган. Бибижоннинг уйидан жиноий гуруҳ аъзосидан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 қути дори воситалари топилган.
Аниқланишича, аёл дори воситалари контрабандаси билан шуғулланган. Айни вақтда нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Эслатиб ўтамиз, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев жорий йилнинг декабр ойида қўлга олинганди.
25 декабр куни Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан гумондор Наргиза Жуманиёзова ҳам ҳибсга олинганди.