Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент бир қатор Прокуратура ходимларини мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ходимлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, Ўзбекистон прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Мардлик» ордени билан
Аминов Шоҳруҳ Азаматович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари
Ҳамдамов Улуғбек Аслонович - Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори
«Дўстлик» ордени билан
Ерниязова Венера Тажетдиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари
«Жасорат» медали билан
Абдилазизов Давронбек Махмуджонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари
Буронов Нурбек Эркинович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи
Муратов Жаҳонгир Дилшатович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори
Сайфуллоев Эркин Худоёрович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари
Файзиев Вахоб Камолович - Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
«Шуҳрат» медали билан
Абдухакимов Муродулло Тогаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи
Каримов Хуршид Акрамович - Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи
Қодиров Абдумўмин Абдумажит ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси
Тошпўлатов Хуршид Собиржонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи
Ҳабилжонов Улуғбек Ҳабилжон ўғли - Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев




Изоҳлар 1
