Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
«У махсус тадбирда қўлга олинмаган» – Судьялар олий кенгаши собиқ судья ҳақида маълумот берди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани жиноий ишлар буйича судяси пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Судьялар олий кенгаши ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судьяси Ш. Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган.
Бироқ ижтимоий тармоқлардаги унинг гўёки “махсус тадбирда қўлга олингани”га оид хабарлар асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ш.Ю. жиноят иши қўзғатилишидан анча олдин, Судьялар олий кенгаши қарорига асосан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган, дейилади кенгаш хабарида.